Чивин қандай одамларни кўпроқ чақади? Улар кундуз нима қилади? Шу каби оддий, аммо қизиқарли саволларга Massaget нашри жавоб беришга
ҳаракат қилди.
Маълумотта ёзилишича, чивин ортиқча ёғли ва спортчи одамларни кўпроқ чақади. Спортчиларнинг қони тоза, ўзлари эса кўп терлагич бўлишади, семиз инсонларда эса холестерин кўп бўлиб, уларнинг тер бўлиб чиқариши ҳам спортчиларникидек бўлади.
Ер юзида чивиннинг 3000 дан ортиқ тури аниқланган. Улар кечқурун, тунда фаол бўлишади. Кундузи эса уйга, ўсимликларнинг орасига яшириниб, дам олади. Қуёш чиқиб турганда учиб юрганлари бошқа ҳашоратларга ем бўлади. Чивинлар ташқи кўринишига қараб ҳар хил бўлади: 12,5 миллиметрдан 5 сантиметргача етадиганлари ҳам учрайди.
Чивин чақмайди, у фақат қонни сўрийди. Одам танасидаги бор қонни сўриб олиш учун 1 200 000 чивин етарли. Агар шунча чивин инсонга ҳамла қилса, инсон чидолмай оламдан ўтиши мумкин. Аммо, бу умуман абсурд ҳолат.
Чивин учун энг яхши овқат – кичкинтой боланинг қони ёки биринчи ё иккинчи қон гуруҳидаги катта одамнинг қонидир. Яна шуниси қизиқки, чивиннинг фақат урғочиси қон сўрийди, эркаги эса ўсимлик нектари билан озиқланади.
Ислам Матеков.