Telegram karinform

Маданият

  • 27.07.2017 17:48
  • 2125

«СпортТВ» телеканалига «миннатдорчилик» хати (фельетон)

«СпортТВ» телеканалига «миннатдорчилик» хати (фельетон)

«Спорт ТВ»га раҳмат, барака топишсин! Ишдан чарчаб келганингда, жонингга роҳат бағишлайдиган кўрсатувлари билан чарчоқларингни тарқатади, асабларингни тинчлантиради. Бир қарасанг бокс, бир қарасанг гимнастика, яна бир мўралаб қарасанг теннис трансляцияларини кўрсатаётган бўлади. Айниқса биздек совуқ ўлкада, қор тинмай ёғаверадиган, устимиздан «фуфайка», бошимиздан жўндан тўқилган қалпоқ тушмайдиган, футболка, шортик ва «тапичка» нималигини билмайдиган одамлар учун энг оммавий ҳисобланадиган хоккей, чанғида учиш, фигурали учиш, биатлон каби спорт турларини тақдим этаётгани биз томошабинлар кўнглини Жамалунгма тоғидек кўтармоқда. Гоҳида бериб қоладиган футбол деб аталмиш бир тийинга қиммат спорт турини айтмаганда, ишларингиздан қониқиш хосил қиляпмиз.
Иложи бўлса, ҳеч кимни қизиқтирмайдиган шу футболни кўрсатмасанглар янада яхши бўларди. Тўғрисиям-да, футбол бизда оммавий эмас, мана масалан, футбол федерацияси ёки ПФЛ ташкилоти номигагина, «борми бор» қабилида ишлаб турибди. У ерда ишлайдиганлар ҳам умуман бу спорт турига қизиқишмайди, ўлгани кунидан ишлаб юришибди. Стадионларга разм солинг-а, нуқул трибуналар бўм-бўшлигича туради, одам келмайди. Қизиқмас-да. Фақат вилоятликларгина бундан мустасно, холос. Улар бекорчи, бошқа қиладиган иши йўқ бўлгани учунам стадионга киришади, нима қилишсин бошқа.
Мамлакатимиздан футбол спорт турини буткул йўқ қилиш тарафдориман! Ҳеч ким қизиқмайди! Ўйинлар бошланиш вақтларини қаранг: 14-00, 15-30… Тўғри-да, одам келмаганидан кейин ўйин вақтини хоҳлаган пайтга белгиллаверишади. Соат 12-гаям қўйишарди-ю, аммо футболчилар кўп ухлайди, соат 12-дан ўтганда зўўўўрға дивандан туришади, пайтавақулоқлар!
Болаларга бўлган эътиборингизни-ку, айтмасам ҳам бўлаверади. Бутун Ўзбекистон сизларни дуо қиляпти! Айниқса, яна ўша бир тийинга қиммат бўлган «путбол» («питбол»ми, «питбўл»ми, нима эди? Ишқилиб, ўша-да) пайтида 4-5 яшар болаларнинг спортзалда мазза қилиб югуриб юришларини кўрсатганларингизни кўриб, кўзим қувончдан чақнаб кетади. Бўларкану, шунақа нарсаларни ҳам бериб турса, деб юбораман. Сизларга бир бўлган воқеани айтиб бераман. Бир куни футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати марказий учрашувларидан бири намойиш этилиши керак эди. Шу футболни ким ҳам кўради, деб бошқа каналга олмоқчи бўлиб тургандим, шартта футбол ўрнига болаларга аталган қандайдир ток-шоу бошланиб юборса, денг. Ҳайрият, дедим-да, бизинг келажагимиз ҳисобланмиш ёш авлоднинг ўзаро ўйин-кулгу қилиб юрганликларини мириқиб томоша қилдим. Ток-шоу сўнгида болаларга турли совғалар улашилди, болалар ҳам жуда хурсанд бўлишди. Хуллас калом, бир ярим соат зерикмайдиган бўлдим! А лаббай, футбол-чи, дейсизми? Ия, ўша куни футбол учрашуви Наманганда бўлиб ўтиши керак эди. Хеҳ, Наманганда бало борми, шу ерда, пойтахтимиз Тошкентда шундай фойдали «спорт тури» бўлиб ўтаётган бир пайтда?!
Сизларга гап йўқ! Ҳаттоки, шарҳловчиларингиз ҳам футболни мажбурликдан зўрға шарҳлашади, ҳар бир сўзда ғиж-ғиж хато. Лекин чанғида учишларни боблаб, эмоцияларга берилиб шарҳлашади, чунки қизиқишади-да занғарлар. Нима қилишсин бечоралар, футбол оммавий спорт тури бўлмаса…
Ахир, футбол бўйича бирор марта ҳам жаҳон чемпионатига чиқмаган бўлсак, қишки спорт турларидан эса, олимпияда чемпионлари, жаҳон чемпионлари чиққанидан хабардорсизлар, номларини санаб ўтиришим шарт эмас. Хоккейдан бироз омадимиз юришмай турибди, лекин насиб қилса, яна аввалгидек Россия ва Канадаларни даражасига чиқиб оламиз, деб ўйлайман.
Ҳозирча айтмоқчи бўлганларим шу, гапларимдан хафа бўлмайсизлар деган умиддаман. Лекин футболни намойиш этсангизлар ҳам бекорчи пайтда кўравераман, ҳар ҳолда Яри Литманенни ҳурмати учун кўришим лозим, чамамда.
Ҳурмат билан Финландияни севиб қолувчи —
Тайко Кененин Ихалайненович.

Темур Малик

Fayzbog.uz сайтидан олинди.
Social

Усыныс етемиз

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Уқсас жаңалықлар

Талабалар қасамёд қабул қилди: Уларга талабалик гувоҳномалари топширилди

Талабалар қасамёд қабул қилди: Уларга талабалик гувоҳномалари топширилди

5 сентябрь куни Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида янги 2019-2020 ўқув йилининг тантанали очилишига бағишланган...

Бебаҳо совғадан ўқувчилар миннатдор

Бебаҳо совғадан ўқувчилар миннатдор

Ёшларнинг ақлий салоҳияти, маънавияти ва дунёқарашини юксалитиришда китобнинг ўрни беқиёс. Юртимизда китобхонлик маданиятини янада ошириш, айниқса...

Олий Мажлис депутати Қ.Бабашев ўзи таҳсил олган мактабига китоб совға қилди

Олий Мажлис депутати Қ.Бабашев ўзи таҳсил олган мактабига китоб совға қилди

Муҳтарам Президентимизнинг 2019 йил 19 март куни жойларда аҳоли ва ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, маданият,...