Муҳтарам Президентимизнинг 2019 йил 19 март куни жойларда аҳоли ва ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, компьютер технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини сингдириш, хотин-қизларнинг меҳнат билан бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида таъкидлаб ўтган эди.
Маълумки давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.
5 та муҳим ташаббуснинг тўртинчи йўналиши ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишдан иборат.
Аҳоли айниқса ёшлар орасида китобхонлик маданиятини кенг тарғиб қилиш энг асосий масалалардан биридир.
Ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қ.Бабашев ўзи таҳсил олган Тахиатош туманидаги 16-сонли мактабга улуғ олламо ёзувчилар ва чет эл класссик адиблари томонидан 15 дона китоб совға қилинди, дея хабар қилди O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати.
Жумладан Э.Ваҳидовнинг “Инсон”, Ў.Ҳошимовнинг “Икки эшик ораси”, Е.Сетон Томпсоннинг “Ёввойи йўрға”, Л.Толстойнинг “Анна Каренина”, М.Твеннинг “Янки ва Қирол Артур” ва бошқа шу каби дурдона асарлар ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Мактаб ўқувчилари эса миннатдорчилик сифатида ўзлари ёзган шеърларидан парчалар ўқиб беришди.
Қолаверса ўқувчи ёшлар билар суҳбат жараёнида китоб ўқишнинг келажакдаги ҳаёт учун аҳамияти, умуман мамлкатимиз томонидан бугунги кунда ёшларимизга яратилаётган шароитлар хусусида мулоқотлар қилинди.
Илмга чанқоқ мактаб ўқувчилари китобга бўлган қизиқишларини яшириб ўтирмаган ҳолда айрим классик адабиётларни топшининг имкони бўлмаётганлигини айтишди.
Ўз навбатида депутат Қ.Бабашев ушбу анъанани кейинчалик ҳам давом эттиришни сўралган адабиётларни эса мактабга кейинги ташрифларида олиб келишга ваъда берди.