
Google Maps орқали ернинг сунъий йўлдошлари орқали олинган расмларни томоша қилишингиз мумкин. Massaget нашри шундай расмлар орасидан энг ҳайратланарли расмларни тўплади.
«Кока-кола» компаниясининг энг катта логотипи

Бу логотип Чилидаги музликлар ўртасида жойлашган. Логотип 1986 йили махсус топшириқ асосида ишланган бўлиб, уни ясаш учун 70 минг кока-кола қутиси сарфланган.
Антарктида пирамидалари

Пирамидалар фақат Мисрда бор дея ўйласангиз адашасиз. Антарктида музликлари орасида ҳам пирамидалар аниқланган. Аммо, бу бўйича махсус тадқиқотлар олиб борилмаган.
Катта оёқ изи

Буюк Британиядаги узунлиги 115 метрлик катта оёқ изи ҳам кўпчиликни ҳайрон қолдиради.
Шаҳар ўртасидаги яхта

Гонконгнинг марказида жойлашган ушбу яхта капитани адашиб кетиб, бинолар ўртасига келиб қолган кемани эслатади.
Испания болалар парки

Испаниядаги болалар дам олиш парки юқоридан қараганда яраланган аскарни тасвирлайди. Бу паркда болалар учун цирк ва ҳар хил арттакционлар мавжуд.
Кипрдаги турк байроғи

Кипрдаги баланд тоғларнинг бирида ишланган турк байроғини кўпчилик билмаса керак. Унинг ёнидаги ёзувда: «Ўзини турк деб билган одам қандай бахтли» дея ёзилган.
Сахибжамал Есемуратова.