Telegram karinform

Иқтисодиёт

  • 28.06.2018 12:24
  • 3836

2 июльдан 50, 100, 200 ва 500 сўмлик янги тангалар муомалага чиқарилади. Уларнинг дизайни қандай?

2 июльдан 50, 100, 200 ва 500 сўмлик янги тангалар муомалага чиқарилади. Уларнинг дизайни қандай?

2 июльдан Ўзбекистон Маркази банки 50 (эллик), 100 (юз), 200 (икки юз), 500 (беш юз) сўмлик тангалар кўринишидаги янги пул белгиларини муомалага чиқаради. МБ сайтида тангаларнинг янги дизайни эълон қилинди, деб ёзади Gazeta.uz сайти.
Барча тангалар темирдан никелли қоплама билан тайёрланади ва оқ рангга эга. Улар бир хил айлана шаклда бўлиб, ён томонлари силлиқ ва диаметрлари билан фарқланади. Тангаларнинг орқа томони бир хил — марказда Ўзбекистон герби тасвирланган, гербнинг ташқи томонига доирасимон кўринишда «O‘ZBEKISTON MARKAZIY BANKI», герб остига эса 2018 ёзуви туширилган. Ташқи айланмаси бўйлаб 72 та қавариқ сферик нуқталар туширилган.

50 сўм
Диаметр — 18 мм, қалинлик — 1 мм, вазн — 2 г.
2 июльдан 50, 100, 200 ва 500 сўмлик янги тангалар муомалага чиқарилади. Уларнинг дизайни қандай?


100 сўм
Диаметр — 20 мм, қалинлик — 1 мм, вазн — 2,5 г.
2 июльдан 50, 100, 200 ва 500 сўмлик янги тангалар муомалага чиқарилади. Уларнинг дизайни қандай?


200 сўм
Диаметр — 22 мм, қалинлик — 1,1 мм, вазн — 3,3 г.
2 июльдан 50, 100, 200 ва 500 сўмлик янги тангалар муомалага чиқарилади. Уларнинг дизайни қандай?


500 сўм
Диаметр — 24 мм, қалинлик — 1,1 мм, вазн — 3,9 г.
2 июльдан 50, 100, 200 ва 500 сўмлик янги тангалар муомалага чиқарилади. Уларнинг дизайни қандай?


Барча пул бирликлари қаторида муомалага чиқарилаётган янги тангалар барча хўжалик субъектлари ва аҳоли томонидан барча тўлов турларида ўз қийматларида чекловларсиз қабул қилиниши шарт.
Шу билан бирга, айни пайтда муомалада бўлиб турган 2001−2002 йиллар намунасидаги 50 сўмлик танга, 2004 ва 2009 йиллар намунасидаги 100 ва 500 сўмлик тангалар, шунингдек 1994 йил намунасидаги 50 ва 100 сўмлик банкноталар 2019 йил 1 июлгача барча турдаги тўловлар учун чекловларсиз қабул қилиниши шарт. Банк кассаларига тушувчи мазкур қоғоз пул ва тангалар қайтадан муомалага чиқарилмайди.
200 ва 500 сўмлик банкноталар янги намунадаги тангалар билан бир қаторда 2020 йил 1 июлга қадар барча тўловлар учун қабул қилинади. 2019 йил 1 июлдан банк кассаларига тушган бундай номиналлар муомалага қайтадан чиқарилмайди.

Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz
Social

Усыныс етемиз

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Уқсас жаңалықлар

«Ҳаяллар дәптери»не киргизилгенлерге қандай жәрдем көрсетиледи?

«Ҳаяллар дәптери»не киргизилгенлерге қандай жәрдем көрсетиледи?

    Ҳүкиметтиң 145-санлы қарары менен тастыйықланған нызамға тийкарланып, «Ҳаяллар дәптери»не киргизилген ҳаял-қызларды қоллап-қуўатлаў төмендеги түрлерде әмелге

ChatGPT: Ол қалай ислейди ҳәм авторлық ҳуқықы кимге тийисли?

ChatGPT: Ол қалай ислейди ҳәм авторлық ҳуқықы кимге тийисли?

    Жасалма интеллект қалай ислейди, ол келешекте инсан мийнетиниң орнын баса ала ма, нейрон тармақлар тәрепинен

Қандай жағдайларда балалар напақасы ҳәм социаллық жәрдем бериў тоқтатылады?

Қандай жағдайларда балалар напақасы ҳәм социаллық жәрдем бериў тоқтатылады?

    Ҳүкиметтиң 654-санлы қарары менен тастыйықланған нызамға тийкарланып, төмендеги жағдайларда балалар напақасы ҳәм социаллық жәрдем берилиўи