Юртимизда ишбилармон ва тадбиркорлар сафини кенгайтириш ва шу орқали янги иш ўринларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Президентимиз томонидан қатор фармон, қарор ва фармойишлар қабул қилиниб, амалда татбиқ этилмоқда.
Хусусан, Президентимизнинг 2018 йил 6 мартдаги “Қорақалпоғистон Республикасида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3588 қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қўнғирот туманида «Алтынкуль» ПФЙ да жами ер майдони 3,18 гектар бўлган кичик саноат зонаси ташкил етилди.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2018 йил 8 май кунги №01-08/16-05/299 сонли йиғилиш баённомасига асос Қўнғирот тумани кичик саноат зонасида лойиҳалар қиймати жами 8 938,4 миллион сўмлик 7 та корхона ўтказилган тендерда ғолиб бўлиб кичик саноат зонаси ҳудудида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга истак билдирди ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2018 йил 30 июн санасидаги №04-08/16-06/462 сонли йиғилиш баённомасига асос Қўнғирот тумани кичик саноат зонасида лойиҳалар қиймати жами 610,0 миллион сўмлик 2 та корхона ўтказилган тендерда ғолиб бўлиб кичик саноат зонаси ҳудудида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга истак билдирди, - дейди Қунғирот тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи М.Матрасулиев.
Ташкил этилаётган туман кичик саноат зонасидаги \"Five City\" МЧЖ жами қиймати 4800 миллион сўм бўлган “Гипсокартон ишлаб чиқариш” лойиҳасини амалга ошириб, янги 25 та иш ўрини яратмоқчи.
Шунингдек, \"KUNGRAD LEGO\" МЧЖ корхонаси “Фундамент блок ва лего ғишт ишлаб чикаришни ташкил этиш”, \"Javlanbek-Karabura\" МЧЖ “Елим, халта ва спорт буюмларини ишлаб чикариш” лойиҳасини, \"LAKO KRASKA KUNGRAD\" МЧЖ “Водемульсия, Шпаклёвка ва пеноблок ишлаб чиқариш” лойиҳасини амалга оширади.
Шу билан бирга, “Утемова Зульфия\" ЯТТ корхонаси “Нон-булка ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда тикиш цехини ташкил этиш” лойиҳасини, \"KUNGRAD UNIVERSAL BIZNES\" МЧЖ “Чипс ва писта маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қадоқлашни ташкил этиш” лойиҳасини амалга оширади.
\"GOLDEN PLASTIC\" МЧЖ “Ҳўжалик пластмасса буюмларини ишлаб чиқариш” лойиҳасини амалга ошириши билан бирга эса 10 та иш ўрни яратилиши белгиланган.
Лойиҳа қиймати 360,0 миллион сўм бўлган \"BEK TURSIN\" МЧЖ “Нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш” лойиҳасини амалга ошириб, янги 5 та иш ўрни яратилади. Ишга туширилиши белгиланган ушбу корхонлар томонидан бино иморатларини таъмирлаш ишлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда.
Кичик саноат зонасида ташкил этилган \"NUKUS PAXTA SANOAT BREZENT\" МЧЖ томонидан “Брезент, буз матоларини, ўсимлик ёғи, мих ва шурп ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳасини амалга оширилди. Корхонада ҳозирги кунда 10 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланган. Келгусида эса яна 50 нафар фуқарони иш билан таъминлаш режалаштирилган, дея таъкидлади Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бош инспектори Дилбархон Айимбетова.
Мухтасар айтганда, жойларда бу каби кичик саноат зоналарининг ташкил этилиши ва уларга тадбиркорлик субъектларининг жалб этилиши, энг аҳамиятлиси, янги иш ўринларининг яратилиши бир неча йиллар ўтиб кутилган самарани бериши, сўзсиздир.