
Нукус давлат педагогика институтининг педагогика йўналишида 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб махсус сиртқи бўлим очилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 август куни қабул қилинган «Олий таълим муассасаларида педагогика йўналишида махсус сиртқи бўлимларни ташкил этиш тўғрисида»ги Қарорида айтиб ўтилган.
Маълумотларга кўра, махсус сиртқи бўлимнинг ўқиш жараёни 1 октябрьдан бошланиши режалаштирилган.
Сахибжамал Есемуратова.