Telegram karinform

Жәмийет

  • 20.11.2018 12:28
  • 1751

НДПИда Москва шаҳар педагогика университети билан ҳамкорлик бўйича амалий ишлар бошланди

НДПИда Москва шаҳар педагогика университети билан ҳамкорлик бўйича амалий ишлар бошланди
Шу йилнинг 14 ноябрь куни Москва шаҳар педагогика университети профессори, филология фанлари доктори, машҳур олим Э.Шафранская Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтига ташриф буюрди.
Нукус давлат педагогика институти ва Москва шаҳар педагогика университети ўртасида 2018-2022 йилларга мўлжалланган таълим, фан ва маданият соҳаларида ҳамкорлик бўйича ўз аро шартнома асосида, россиялик профессор институт талабаларига дарс ўтиш ва ўз аро тажриба алмашиш мақсадида келганлиги меҳмонлар билан ўтказилган учрашувда алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Учрашувда икки олий таълим муассасаси ўртасида илмий-педагогик фаолиятни олиб бориш, кадрлар тайёрлаш ва илмий тадқиқот ишларини олиб бораётганларнинг илмий салоҳиятини ошириш, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабаларни алмашиш йўли билан уларнинг тажриба ва кўникмаларини ошириш, илмий-назарий анжуманлар, илмий дебатларни ҳамкорликда ташкил этиш, ўқув ва услубий қўлланмалар тайёрлаш ва бошқа соҳалар бўйича келгусида бажариладиган ишлар келишиб олинди.
НДПИда Москва шаҳар педагогика университети билан ҳамкорлик бўйича амалий ишлар бошланди
Шу куни институтнинг чет тиллари факультети рус тили ва адабиёти кафедрасида Москва шаҳар педагогика университети профессори Э.Ф.Шафранская «Ҳозирги замон рус прозасида Ўрта Осиё мавзусининг акс этиши» мавзусида очиқ маъруза дарсини ўтказди.
Очиқ маърузада рус тили ва адабиёти таълим йўналишининг 1-2-3-курс талабалари иштирок этди.
Маърузада профессор талабаларга IX асрда яшаган Рудакининг ҳаёти тўғрисида ҳикоя қилувчи Андрей Волоснинг «Возвращение в Панджрут» китоби бўйича батафсил маълумот берди.
НДПИда Москва шаҳар педагогика университети билан ҳамкорлик бўйича амалий ишлар бошланди
Шунингдек, маъруза давомида россиялик профессор Сухбат Афлотуни ва унинг дунёга машҳур «Ташкентский роман» асари бўйича кенг тушунча берди.
- Ҳозирги пайтда дунёда Ўрта Осиё халқлари маданияти катта қизиқиш билан ўрганилмоқда, - дея таъкидлади Э.Ф.Шафранская.
Маъруза давомида профессор институт талабалари билан ҳозирги давр адабиётининг долзарб мавзулари бўйича ўз аро суҳбатлашишди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди.
Москва шаҳар педагогика университети профессори Э.Шафранская раҳбарлигида келгусида биргаликда олиб бориладиган илмий тадқиқот ишлари бўйича келишиб олинди.

Ислам Матеков.

Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz
Social

Усыныс етемиз

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Уқсас жаңалықлар

33 жастан кейин перзент көрген ҳаяллар көп жасайды

33 жастан кейин перзент көрген ҳаяллар көп жасайды

    Бостон университети жанындағы медицина мектеби алымлары 30 жасқа шекем туўған ҳаяллардан көре 33 жастан кейин

Жаңа изертлеў социаллық тармақлардың зыяны ҳаққындағы стереотипти бийкарлады

Жаңа изертлеў социаллық тармақлардың зыяны ҳаққындағы стереотипти бийкарлады

    Мәлим болыўынша, айырым жағдайларда социаллық тармақлар ҳәтте дыққатты жақсылаўға жәрдем бериўи мүмкин.         Австралияның Кертин университети

Алымлар көз операцияларының нәтийжелилигин арттырыў ушын жасалма интеллектти жаратты

Алымлар көз операцияларының нәтийжелилигин арттырыў ушын жасалма интеллектти жаратты

    Волгоград мәмлекетлик университети россиялы алымлар жасалма интеллект тийкарында медициналық мәлимлеме системасы модулин ислеп шықты.    Волгоград