1928 йил 13 октябрь куни Лондоннинг «Арсенал» ва «Челси» клублари биринчи марта рақамлар туширилган футболкаларни кийиб ўйнади. Вақт ўтиши билан бу одат бошқа клубларда кузатила бошлади. 1950 йилга келиб ФИФА майдонга рақамланган футболкаларда чиқишни мажбурий қилди. Даслаб рақамлар майдондаги футболчиларнинг жойлашиш тартибига қараб берилган. Масалан, дарвозабон №1 рақамини олса, чап қанот ҳимоячиси №11 рақамдаги футболкани кийган. №12, №13 рақамдаги ўйинчилар заҳирадаги ўйинчилар бўлишган.
Бу одатни голландиялик машҳур футболчи Йохан Кройф бузди. У ўйинга ўзига яққан рақам билан чиқар эид – дастлабки пайтларда №14, сўнгра №30 рақамдаги футболкада ўйнаган.
1978 йил Аргентина футболчилари ўртасида рақамга талашиш муаммоси келиб чиқди. Буни Менотти тўхтатди. У футболчиларнинг исмига ва алифбодаги ҳарфларнинг кетма-кетлигига қараб рақам беришни жорий этди. Масалан, футболчининг исми Алонсо бўлса, унга №1 рақам берилган. Аммо, мазкур одат ҳам кўпга чўзилмади. 1982 йил Марадона ўзига №10 рақамдаги футболкани сайлаб, бу одатни тўхтатди.
Ҳозирги кунда ФИФАнинг қонунига асосан, футболчилар №1 ва №99 рақамлари орасидан ўзига рақам олиши мумкин.
Ислам Матеков.