Telegram karinform

Сиёсат

  • 07.12.2018 11:39
  • 1483

O’zLiDeP Бош қомусимизнинг 26 йиллигини кенг нишонлади



O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат Конституциясининг 26 йиллик байрами муносабати билан “Конституция – бахтимиз таянчи” мавзусида Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали мажлислар залида тадбир ташкил этилди, дея хабар қилди O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати.
Унда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, тегишли ташкилот вакиллари, талаба ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.



Бош қомусимиз мамлакатимизда сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва гуманитар соҳаларни демократлаштириш, жамият ва давлатни модернизация қилиш борасида амалга оширилаётган тарихий ўзгаришларга, хусусан парламентчилик ва кўппартиявийлик асослари шаклланиши ва мустаҳкамланишига, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг қонуний негизи яратилишига ҳуқуқий пойдевор бўлди деди – O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси С.Турманов.
Унда халқимизнинг тарихий анъаналари ва миллий хусусиятлари ҳам ўз ифодасини топган.
Тадбир давомида соҳа вакиллари бугунги кунда мамлакатимизда қонунчилик доирасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юзасидан маълумотлар бериб ўтди ва Бош қомусимизнинг бўлим ва моддаларини шарҳлаб, уларнинг мазмун-моҳияти ёшларга кенгроқ тушунтирилди.
Тадбир сўнгида партияга аъзо бўлган ёшларга партия гувоҳномалари топширилди.





Сахибжамал Есемуратова
Social

Усыныс етемиз

Түнги ўақытта пуқаралардың тынышлығын бузыў жәриймаға себеп болады

Түнги ўақытта пуқаралардың тынышлығын бузыў жәриймаға себеп болады

Уқсас жаңалықлар

Жаслар аўқамы Қарақалпақстан Республикалық Кеңеси баслығы тайынланды

Жаслар аўқамы Қарақалпақстан Республикалық Кеңеси баслығы тайынланды

Нөкис қаласындағы Жаслар орайының киши мәжилислер залында «Жаслар бағдарламасы»ның 2021-жыл I шерек даўамында әмелге асырылған илажлар...

Ёшлар билан ишлашда янгича йўналиш

Ёшлар билан ишлашда янгича йўналиш

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида ташкил этилган Талабалар кенгаши аъзоларига гувоҳномалар топшириш тадбири бўлиб ўтди.Тадбирда...

МАМЛАКАТИМИЗДА МАЪНАВИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН СТРАТЕГИК ҲУЖЖАТ

МАМЛАКАТИМИЗДА МАЪНАВИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН СТРАТЕГИК ҲУЖЖАТ

Президентимизнинг жорий йилнинг 26 март кунги «Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига муносабат«Агар жамият...