Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида ташкил этилган Талабалар кенгаши аъзоларига гувоҳномалар топшириш тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда институт Талабалар кенгаши аъзолари, уларнинг ота-оналари, профессор-ўқитувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Ўтказилган тадбирда институтнинг ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича проректори Қ.Қодиров сўзга чиқиб, Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари орасида биринчи марта Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогогика институтида Талабалар кенгаши ташкил этилгани, кенгаш аъзолари томонидан олиб борилган ишлар, уларнинг самарадорлиги ва аҳамияти ҳақида йиғилганларга маълумотлар берди.
Институтда 2019 йил қобилиятли, зукко талабаларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари орасида биринчи бўлиб Талабалар кенгаши ташкил этилган эди. Мазкур кенгашнинг 2019 ва 2020 йиллардаги фаолиятида ҳар бир факультетдан ўқиш ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатиб келаётган ёшлар қамраб олинди. Уларнинг ташаббусларини амалиётга жорий этиш ва ёшларни рағбатлантириш мақсадида бутунлай янгича тизим – талабаларга базавий стипендиянинг 50% игача миқдорда устама ҳақи тўлаш йўлга қўйилди. Шу мақсадда 2019 йил 273 талаба, 2020 йил 167 талабага мана шундай устама ҳақи ва бошқа рағбатлантирувчи маблағлар ажратилди. Бу йил эса уларнинг қамрови ортиб, 428 талабага 10 фоиздан 50 фоизгача миқдорда стипендиясига қўшимча устама ҳақилар тўлиб берилиши тавсия этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти 2020 йил 25 декабрь куни Ўзбекистон ёшлари форуми ва 29 декабрь куни Олий Мажлис ҳамда халқимизга йўллаган Мурожаатномасида 2021 йил давомида ёшлар билан ишлашни янгича босқичга кўтариш ва такомиллаштириш бўйича амалга ошириладиган ишларга кенг тўхталиб, 2021 йилга «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб ном берган эди.
Бу йилга мўлжалланган давлат дастури асосида ўз фаолиятини ташкил этаётган Талабалар кенгаши фаолияти самарадорлиги, олға қўйган мақсадлари юқори.
Биринчидан, кенгаш аъзолари бўлган қобилиятли, билимли, зукко талабалар «Тенгдошга-тенгдош» тамойили асосида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида фан тўгараклари, тил ўрганиш курслари, ахборот технологияларидан фойдаланиш, ижодий клубларнинг фаолиятини қўлга олиб, талабаларни кенг миқёсда қамраб олди.
Иккинчидан, Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта ташаббусни ёшлар ўртасида кенг амалга ошириш бўйича сифат ва самарадорликга эришилди.
Учинчидан, ёшларнинг, айниқса, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ошиб, лидерлик қобилиятлари шаклланишида Талабалар кенгашининг амалга оширган ишлари аҳамиятли бўлди.
Тўртинчидан, ушбу йўналишларда олиб борилган ишлар натижасида институтнинг республика олий таълим муассасалари ўртасидаги танловлар, фестивальлар, мусобақалардаги қўлга киритган ютуқлари юқори босқичга кўтарилди.
Бешинчидан, Талабалар кенгашининг ёшлар орасига теран кириб бориб, уларнинг муаммоларини аниқлаб, фикр-мулоҳазаларини масъул шахслар билан ижобий ҳал қилиши натижасида сўнгги 3 йил ичида институт ёшлари томонидан ҳеч қандай жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар содир этилмади. Бу энг муҳим жиҳати ҳисобланади.
Тадбирда Талабалар кенгаши раиси, ўринбосари ва аъзоларига гувоҳномалар топширилди. Шунингдек, кенгаш аъзолари бўлган талабаларнинг ота-оналарига институт ректорининг ташаккурномалари ҳамда совғалари топширилди.
Ёшларнинг ота-оналари институт томонидан амалга оширилаётган мана шундай ишлар, кўрсатилаётган эътибор ҳамда ғамхўрликлар учун миннатдорлик билдирди.
Тадбирда Талабалар кенгаши томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида видеоролик йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.
Ислам Матеков.
Муаллиф олган расмлар.