Telegram karinform

Спорт

  • 11.05.2021 13:34
  • 1135

«Ucell»да шахмат мусобақаси бўлиб ўтди


Апрель ойидан бошлаб CОSCОМ МЧЖ (Ucell савдо белгиси) барча минтақалар ходимлари ўртасида шахмат мусобақасини ўтказмоқда. Нукусда Ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича республика ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар мактабида Ucell-Nukus ходимлари ўртасида компаниянинг биринчи шахмат турнирининг саралаш босқичи бўлиб ўтди. Ўйинлар Қорақалпоғистон Республикаси Шахмат федерацияси билан биргаликда ташкил этилиб, касбий байрам — Радио ва алоқа кунига белгиланди.
«Ucell»да шахмат мусобақаси бўлиб ўтди
Саралаш ўйинлари Самарқанд, Қарши, Бухоро, Навоий, Гулистон, Жиззах ва Наманган, Нукус, Қўқон ва Тошкент шаҳарларида бўлиб ўтди.

Шахматнинг тарихи бир ярим минг йилдан ошиқроқ, замонавий кўринишда эса шахмат олти аср олдин пайдо бўлган. Бугунги кунда шахмат Олимпия ўйинларига киритилган ва интеллектуал спортнинг энг машҳур турларидан бири бўлиб қолмоқда. Ucell ўз ходимларининг спортга бўлган қизиқишини ва фаоллигини сақлашга интилади. Компанияда ҳар йили кўнгилочар ва туристик саёҳатлар, стол тенниси мусобақалари, волейбол ва футбол мусобақалари ташкил этилади. Шахмат бўйича мусобақа компанияда биринчи маротаба ўтказилмоқда. Унинг мақсади ҳамкасб, шерик ва рақобатчиларни қизиқарли networking орқали бирлаштириш.

Байрам Жумагулов, «Ucell-Nukus» минтақавий филиали директори в.б.:

— Шахмат - бу интеллектуал спорт тури бўлиб, телекоммуникация соҳасида ишлайдиганлар орасида ҳаваскор шахматчилар кўп бўлиши ажабланарли эмас. Алоқа ходими, худди шахмат ўйинчиси каби, устувор масалаларни аниқлашни ва вазиятни динамикада кўришни билиши керак. Компания мутахассислари юқори сифатли алоқа билан таъминлашнинг стратегик аҳамиятини тушунадилар. Шундай қилиб, ўтган йилнинг охирида компания мамлакатимизнинг энг чекка жойларидан бири – Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида янги база станциясини ишга туширди. Техник бўлим мутахассислари бир неча ой ушбу минтақада таянч станцияни қуришга тайёргарлик кўришди. Ушбу станция чегара постлари, Қозоғистондан келган меҳмонлар, шунингдек, мамлакатга қайтиб келаётган фуқаролар учун алоқа мавжудлигини таъминлаши керак. Уларнинг ҳар бири телефонда таниш овозларни эшитиши лозимдир.

Шахмат мусобақасида компаниянинг минтақалардаги ва Тошкентдаги барча офисларидан 63 нафар ишчи-ходимлар иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси Шахмат федерацияси мусобақаларни ташкил қилишда ёрдам берди: ғоядан тортиб якуний турниргача.

Куралбаи Жакашев, Қорақалпоғистон Республикаси Шахмат федерациясининг ижрочи директори:

— Биз Ucell компанияси ходимлари ўртасида шахмат мусобақасини ташкил қилишни қўллаб-қувватлашдан хурсандмиз. Турнир, айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 январьдаги «Шахматни янада ривожлантириш ва оммалаштириш, шунингдек, шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан боғлиқ равишда долзарбдир. Бугунги кунда ушбу спорт тури жадал ривожланиб, оммалашиб бормоқда. Мактабларда болалар ва ўспиринлар ўртасида мусобақалар ўтказилмоқда. Интилиш учун марралар катта ва федерация барча манфаатдор томонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр.
«Ucell»да шахмат мусобақаси бўлиб ўтди
«Ucell»да шахмат мусобақаси бўлиб ўтди
«Ucell»да шахмат мусобақаси бўлиб ўтди
Ҳар бир иштирокчига даражали дипломлар ва шахмат тўплами топширилди. Икки ғолиб Тошкент шаҳрида 19 май куни Ўзбекистон шахмат федерациясининг Халқаро шахмат академиясида бўлиб ўтадиган мусобақанинг финал босқичида қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритди.

Ucell шахмат бўйича мусобақа компанияда яхши анъанага айланиб, шахматни интеллектуал спорт тури сифатида оммалаштиришга ёрдам беради деб умид қилади.

Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz
Social

Усыныс етемиз

Қарақалпақ тили «Түсиндирме сөзлиги»ниң мобиль қосымшасы жаратылды

Қарақалпақ тили «Түсиндирме сөзлиги»ниң мобиль қосымшасы жаратылды

Уқсас жаңалықлар

Шахмат жарысы жеңимпазларына футболка ҳәм майкалар берилгени бойынша Халық билимлендириў министрлиги рәсмий мүнәсибет билдирди

Шахмат жарысы жеңимпазларына футболка ҳәм майкалар берилгени бойынша Халық билимлендириў министрлиги рәсмий мүнәсибет билдирди

    Социаллық тармақларда Нөкис қаласындағы 38-санлы улыўма билим бериў мектебинде спорттың шахмат түри бойынша мектеп оқыўшылары

Жаңабазар балалары бир әлем қуўанышқа бөленди

Жаңабазар балалары бир әлем қуўанышқа бөленди

    Хабарыңыз бар, пайтахтымыз Нөкис қаласының Жаңабазар мәкан пуқаралар жыйыны аймағында дөретиўшилик ҳәм абаданластырыў жумыслары қызғын

«Бәркамал әўлад» спорт ойынларының финал басқышында Қарақалпақстанның улыўмалық көрсеткишлери мәлим етилди

«Бәркамал әўлад» спорт ойынларының финал басқышында Қарақалпақстанның улыўмалық көрсеткишлери мәлим етилди

2021-жылдың декабрь айында старт алған «Бәркамал әўлад-2022» спорт ойынлары финал басқышында ҳәзирге шекем 9 жарыс өз...