Telegram karinform

Жәмийет

  • 30.06.2021 19:46
  • 699

Нукуслик ёшлар Германия лойиҳаси доирасидаги семинарда фаол иштирок этишди

Нукуслик ёшлар Германия лойиҳаси доирасидаги семинарда фаол иштирок этишди
«DVV International Uzbekistan» нодавлат ташкилоти Германиянинг «Deutsche Gesellschaft für Internationale Zusammenarbeit (GIZ) GmbH» компанияси билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан ҳамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гуруҳларнинг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмни олдини олишга қўмаклашиш» масзусида ўқув-семинар ўтказилди.
Нукуслик ёшлар Германия лойиҳаси доирасидаги семинарда фаол иштирок этишди
«Марказий Осиёда зўрлик экстремизмининг олдини олиш» лойиҳаси доирасида ўтказилган мазкур семинарда шаҳардаги доимий иш билан таъминланмаган 25 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этишди. «Istiqbolli avlod» республика ижтимоий ахборот маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими тренерлерининг «Коммуникация кўникмалари», «Зўрлик остидаги экстремизм», «Биз-турличамиз, аммо биргамиз - бул бизнинг кучимиз» мавзусидаги тақдимотлар орқали коммуникация асослари, экстремизм, терроризм, радикализм сингари жамиятга ёт иллатлар, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик, шунингдек, бугунги кунда дунё давлатларида диний низолар сабаб юз бераётган ҳолатларга мисоллар билан тўхталиб ўтилди. Йиғилганлар ҳам тренингда фаол иштирок этиб, ҳар бир мавзу доирасида ўз фикрларини билдиришди.
Нукуслик ёшлар Германия лойиҳаси доирасидаги семинарда фаол иштирок этишди
Семинарниг амалий қисмида қатнашчаилар гуруҳларга бўлиниб, диний экстремизмнинг қурбонига айланиб қолиб сабаблари, олдини олиш чоралари бўйича таклифлари тинланди. Ҳар бир таклиф савол-жавобларда қайта кўриб чиқилиб, таҳлил қилинди.
Нукуслик ёшлар Германия лойиҳаси доирасидаги семинарда фаол иштирок этишди
«Биз-турличамиз, аммо биргамиз - бул бизнинг кучимиз» мавзусидаги тақдимотида диний бағрикенглик, миллатлараро тотувликка, бугунги кунда дунё давлатларида диний низолар сабаб юз бераётган ҳолатларга мисоллар билан тўхталиб ўтди. Йиғилганлар ҳам бу бўйича ўз фикрларини билдиришди. Саводсизлик ёшлар билан юз бериши мумкин бўлган турли кўнгилсиз ҳолатларнинг дастлабки сабабиларидан бири. Шунинг учун аввало ўз устимизда ишлашдан чарчамаслигимиз керак. Ишсизлик, моддий қийинчиликлар, маънавий бўшлиқ, психологик таъсирчанлик ҳам ёшларнинг бундай ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишига сабаб бўлганига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Бугунги семинарда шундай ҳолатлардан огоҳ бўлиш ва керакли вазиятда маълумот олиш мумкин бўлган марказ хусусида маълумотга эга бўлдим», - дейди семинар иштирокчиси Ж.Досимбетова.

Семинарда иштирокчиларга марказ томонидан бепул тақдим этиладиган психологик ва юридик хизматлардан фойдаланишлари учун тарқатма материаллар ва эсталик совғалари тарқатилди.

«Istiqbolli avlod» республика ижтимоий ахборот маркази
Қорақалпоғистон Республикаси бўлими
Social

Усыныс етемиз

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Уқсас жаңалықлар

Қарақалпақстан Республикасында биринши алтын кәни өзлестирилди

Қарақалпақстан Республикасында биринши алтын кәни өзлестирилди

    Өзбекстан Президенти Шавкат Мирзиёевтың Қарақалпақстан Республикасына сапары даўамында мәмлекетимиз басшысы аймақта әмелге асырылып атырған инвестиция

Германия топырақтаныў институты студентлери Арал теңизи топырақларын үйренбекте

Германия топырақтаныў институты студентлери Арал теңизи топырақларын үйренбекте

    Суў ресурслары ҳәм топырақларды турақлы және комплексли басқарыў жәмийеттиң турақлы раўажланыўы ушын шешиўши әҳмийетке ийе.

Өзбекстан аймағына жаңа «омикрон» штаммының кирип келиўине жол қоймаў мақсетинде бирнеше жаңа тәртип ҳәм шеклеўлер белгиленди

Өзбекстан аймағына жаңа «омикрон» штаммының кирип келиўине жол қоймаў мақсетинде бирнеше жаңа тәртип ҳәм шеклеўлер белгиленди

Республикалық арнаўлы комиссияның жыйналысында жаңа жыл қарсаңында елимизде эпидемиологиялық жағдайдың турақлылығын сақлап қалыў ҳәм елимиз аймағына...