Telegram karinform

Спорт

  • 20.11.2021 13:23
  • 334

Хушхабар! Нукус ДПИ қизлар терма жамоаси волейбол бўйича Ўзбекистон суперкубоги ғолиби бўлди

Хушхабар! Нукус ДПИ қизлар терма жамоаси волейбол бўйича Ўзбекистон суперкубоги ғолиби бўлди
Аввал хабар берганимиздек, шу йилнинг 19-20 ноябрь кунлари Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги «Металлург» спорт мажмуасида волейбол бўйича Ўзбекистон суперкубоги мусобақалари бўлиб ўтди.

Хотин-қизлар ўртасида икки кун давом этган мусобақада Ўзбекистон кубоги ғолиби Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг «НДПИ» қизлар терма жамоаси Ўзбекистон чемпиони, азалий рақибалари бўлган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг «СКУФ» жамоасига қарши ўйнади.

Мусобақанинг дастлабки куни Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг «НДПИ» қизлар терма жамоаси рақибаларини 3:1 ҳисобида енгиб чиққан бўлса, бугун, 20 ноябрь куни бўлиб ўтган мусобақанинг иккинчи кунида ҳам «СКУФ» жамоаси қизларига ҳеч қандай имконият қолдирмади – ҳисоб 3:0.
Хушхабар! Нукус ДПИ қизлар терма жамоаси волейбол бўйича Ўзбекистон суперкубоги ғолиби бўлди
– Мамлакатимизда спортни ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни комил инсон қилиб тарбиялаш, ёш спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида эътибор натижасида ёшларимиз республика ҳамда халқаро спорт мусобақаларида ғалабаларга эришмоқда. Шу йилнинг март ойида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камалов ҳамда Вазирлар Кенгаши Раиси Қахраман Сариевлар спортчи қизларимиз билан учрашиб, уларнинг қўлга киритаётган зафарлари билан табриклаб, совғалар топшириб, келгуси мусобақаларда юқори натижаларга эришиши учун барча зарур шароитларни яратиб бериши мана шундай ғалабаларни қўлга киритимизда аҳамиятли бўлмоқда, - дейди Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган тренер, «Ўатан пидайысы» кўкрак нишони соҳиби, спорт фахрийси Азат Казаков.

Шундай қилиб, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг «НДПИ» қизлар терма жамоаси волейбол бўйича бу йилги Ўзбекистон суперкубоги ғолиби бўлиб, мутлақ чемпионликни қўлга киритди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, «НДПИ» қизлар терма жамоаси волейбол бўйича ўтган йилги мавсумда ҳам Ўзбекистон чемпионати ҳамда суперкубоги мусобақаларида ғалабага эришиб, мутлақ чемпионликни тантана қилган эди.

Ислам Матеков,
Karinform.uz.


Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz
Social

Усыныс етемиз

Қарақалпақстанлы қылышпазлар Тунисте болып өтетуғын Гран-при турнирине қатнасады

Қарақалпақстанлы қылышпазлар Тунисте болып өтетуғын Гран-при турнирине қатнасады

Уқсас жаңалықлар

Қарақалпақстанлы волейболшы қызлар Өзбекстан суперкубоги жеңимпазы ҳәм абсолют чемпионы болды

Қарақалпақстанлы волейболшы қызлар Өзбекстан суперкубоги жеңимпазы ҳәм абсолют чемпионы болды

    Усы жылдың 8-10-декабрь күнлери аралығында Ташкент қаласында волейбол бойынша ҳаял-қызлар арасында V Өзбекстан суперкубоги жарысы

Жаңабазар балалары бир әлем қуўанышқа бөленди

Жаңабазар балалары бир әлем қуўанышқа бөленди

    Хабарыңыз бар, пайтахтымыз Нөкис қаласының Жаңабазар мәкан пуқаралар жыйыны аймағында дөретиўшилик ҳәм абаданластырыў жумыслары қызғын

Хош хабар! НМПИ қызлар волейбол командасы Өзбекстан чемпионы болды

Хош хабар! НМПИ қызлар волейбол командасы Өзбекстан чемпионы болды

    Усы жылдың 24-31-май күнлери аралығында Жиззақ ўәлаятында спорттың волейбол түри бойынша XXIX Өзбекстан чемпионатының жуўмақлаўшы