
Аввал хабар қилганимиздек, Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган «Экспо-2017» халқаро ярмаркасида ўзбекистонликлар ҳам иштирок этиб, Ravon бренди остида чиқариладиган электромобиль (спорткар) ва ярим гибридли Matiz автомашиналари кўпчиликда қизиқиш пайдо қилаётган эди.
Маълумотларга кўра, Ravon электромобилининг дастлабки макетини Тошкентдаги Турин политехника университети талабалари ишлаб чиққан. Ўзбекистон павильони комиссари ёрдамчиси М.Рахимовнинг таъкидлашича, электромобильни сериялаб ишлаб чиқариш 2022 йилдан бошланиши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, ярим гибридли Matiz автомашинаси ҳам тест синовларидан яхши натижа билан ўтса, келаси йилнинг бошидан сериялаб ишлаб чиқарила бошланади.
Ислам Матеков.