
Парижнинг «ПСЖ» жамоасига ўтган бразилиялик футболчи Неймар «Барселона» жамоаси раҳбарларини танқид қилди, дея хабар тарқатди Marca нашри.
- «Барселона»да бугунгидек раҳбарларнинг бўлиши ўкинчли ҳолат. Бундай одамлар буюк жамоаларни бошқаришга нолойиқ. Мен «Барселона»га келганда ҳаммаси яхши бўлиб кўринганди. Кейин ҳаммаси ўзгарди. У ерда мен тўрт йил тўп сурдим. Дўстларим ҳам ўша ерда қолди, - дея фикр билдирган Неймар.
Бунндан аввал футболчининг отаси клуб мукофот ҳақи сифатида бериладиган 26 миллион еврони бермаётганлиги тўғрисида айтиб ўтганди.
Чиндан ҳам, ҳозирги пайтда «Барселона» осмонида қора булутлар сузиб юргандек таассурот уйғатмоқда. Ғарб нашрларининг маълумотларига кўра, жамоа сардори Андрес Иньеста ҳам клуб билан шартномасини узайтмай, бошқа клубга ўтишни режалаштирмоқда. Лионель Месси эса «Манчестер Сити»га ўтиши мумкин, деган хабар тарқалди.
Маълумот учун, «Барселона» Испания Ла-лигасини ғалаба билан бошлади – ўз майдонида «Бетис»ни 2:0 ҳисобида енгди.
Ислам Матеков.