2017 йил 23 август куни Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими кўргазмалар саройида «Қорақалпоқ миллий либослари» танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзМТДП ҚР Кенгаши Ижроия Қўмитаси етакчи мутахассиси Айнура Утениязова маълумот берди.
Унда республикамизнинг барча шаҳар ва туманларидан тўққиз нафар ҳунарманд ва дизайнерлар ўз миллий либослари билан иштирок этишди.
Танловни ташкил этишдан мақсад миллий қадрият ва анъаналаримизни асраб-авайлаш, уларни келгуси авлодларга соф ҳолида етказиш, қорақалпоқ миллий либосларини аслини сақлаган ҳолда қайта тиклаш, замонавий ва миллийликни ўйғунлаштирган ҳолда либос яратувчи ёш ижодкорларни қўллаб қувватлашдан иборат.
Тадбир якунида Ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиблар эълон қилинди.
Ўнга кўра, 1-ўрин ғолиби Нукус шаҳридан ҳунарманд Гулнара Ембергенова, 2-ўрин ғолиби ҳунарманд, бир нечта танловлар ғолиби ва хорижда ўтказилган кўргазмалар иштирокчиси хунарманд Айзада Нурумбетова, 3-ўрин ғолиб ёш иқтидорли хунарманд Дилноза Адилчаевалар бўлишди.
Танлов ғолиблари ташкилотчилар томонидан тайёрланган диплом ва совғалар билан тақдирланишди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Д. Қурбаниязов иштирок этди.