Telegram karinform

Сиёсат

  • 22.02.2019 16:19
  • 1424

Пленум қарор қабул қилди - муҳими сифатли ижро

Пленум қарор қабул қилди - муҳими сифатли ижро
Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг навбатдаги XI Пленум мажлиси бўлиб ўтди.
Пленум ишида партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳодимлари, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзолари, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Пленумда партиянинг барча даражадаги тузилмалари ва депутатлик корпусининг 2018 йилда амалга оширган ишлари, эришилган ютуқлар баробарида йўл қўйилган камчиликлар танқидий-таҳлилий нуқтаи-назардан кўриб чиқилиб, 2019 йилдаги фаолиятнинг асосий йўналишлари ҳамда партия фаолиятига доир масалалар муҳокама қилинди.
Пленум қарор қабул қилди - муҳими сифатли ижро
Пленумда Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг 2018 йилдаги фаолияти ва 2019 йилдаги устувор вазифалари юзасидан партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Е.Қунназаровнинг маърузаси тингланди.
Маърузада таъкидланганидек, 2018 йилдаги партия Сайловолди дастури ҳамда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастурида белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, электорат ва аҳолининг кенг қатлами билан йўлга қўйилган самарали механизмлар асосида кенг мулоқот олиб борилди.
Ҳусусан, халқ билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш мақсадида «Адолат - қонун устуворлигида» лойиҳаси доирасида партиянинг барча туман, шаҳар Кенгашларида фаоллар ва депутатлар томонидан мунтазам равишда маҳаллаларда аҳоли билан суҳбатлар ташкил этилди.
Пленум қарор қабул қилди - муҳими сифатли ижро
Қорақалпоғистон республикаси бўйича маҳаллаларда 622 маротаба 6295 та хонадон ва 287 та хўжалик юритувчи субъектга ташриф буюрилди. Учрашувлар мобайнида аҳоли томонидан билдирилган 955 та мурожаат асосида мутасадди ташкилотларга 141 та депутатлик сўровлари жўнатилди.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан партиянинг Амударё туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутати И.Палванов, Қораўзак туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Қораўзак туман Кенгаши депутати А.Гулимбетов, Чимбой туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгаши депутати Х.Сулаймановлар сўзга чиқиб ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.
Бундан сўнг, Қорақолпоғистон республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси раҳбари, Жуқорғи Кенгес қўмита раиси Д.Қурбаниязов маъруза қилди.
Таъкидланганидек, партия сайлов олди дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва сайловчиларга берилган ваъдаларни бажариш мақсадида депутатлик гуруҳлари томонидан Кенгашлар сессияларига 28 та, шундан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгес сессиясига 2 та, халқ депутатлари шахар ва туман кенгашлари сессияларга 26 та масала киритилиб, тегишли қарорлар қабул қилинишига эришилди.
Фракция аъзолари томонидан сайловчилар билан 20 га яқин учрашувлар ташкил этилиб билдирилган мурожаатлар асосида тегишли мутасаддиларга 20 та депутатлик сўровлари жўнатилган. Ушбу масала юзасидан Қорақолпоғистон республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзоси А.Бегимова, фракция аъзоси, Қорақолпоғистон республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси З.Зиёдуллаев ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, Республика Ҳотин-қизлар қўмитаси раиси, партия фаоли З.Ибрагимовалар сўзга чиқиб фракция аъзоларининг 2018-йил давомидаги фаолияти юзасидан ўз фикр-мулоҳазалрини ва таклифларини билдирди.
Шунингдек, пленумда партия ҳудудий Кенгашининг 2018 йилги давлат бюджети маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағларининг ижроси ҳамда 2019 йил бюджетининг асосий кўрсаткичлари бўйича Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши бош ҳисобчиси К.Қурбановнинг ахбороти тингланди.
Пленумда Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Фарҳод Ишанқулов иштирок этди ҳамда партия ҳудудий Кенгаши олдида турган муҳим вазифалар тўгрисида нутқ сўзлади.
Пленум қарор қабул қилди - муҳими сифатли ижро
Пленумда муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Пленум сўнгида партяи фаолиятини жонлантиришда фаоллик кўрсатган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, Республика Ҳотин-қизлар қўмитаси раиси З.Ибрагимова партия Сиёсий Кенгаши томонидан таъсис этилган «Адолат» кўкрак нишони билан, Амударё туман Кенгаши раиси И.Палванов ва партия «Аёллар қаноти» фаоли З.Сапаровалар партия Сиёсий Кенгашининг ташаккурномаси билан тақдирландилар.

Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz
Social

Усыныс етемиз

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Уқсас жаңалықлар

Узақбай Пиржановтың 85 жыллығына арналған республикалық конференция болып өтти

Узақбай Пиржановтың 85 жыллығына арналған республикалық конференция болып өтти

    Бүгин, 27-апрель күни Әжинияз атындағы Нөкис мәмлекетлик педагогикалық институтында қарақалпақ әдебиятының көрнекли ўәкили, белгили жазыўшы,

«Ucell»да шахмат мусобақаси бўлиб ўтди

«Ucell»да шахмат мусобақаси бўлиб ўтди

Апрель ойидан бошлаб CОSCОМ МЧЖ (Ucell савдо белгиси) барча минтақалар ходимлари ўртасида шахмат мусобақасини ўтказмоқда. Нукусда...

Қорақалпоғистонлик талаба Францияда ўтказилган халқаро танлов-фестивальда 1-ўринни эгаллади

Қорақалпоғистонлик талаба Францияда ўтказилган халқаро танлов-фестивальда 1-ўринни эгаллади

Шу йилнинг 6-20 май кунлари Франциянинг Париж шаҳрида «Art Line» халқаро федерацияси томонидан болалар, ўсмирлар ва...