
10 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси пойтахти Остона шаҳрида «Expo-2017» халқаро кўргазмасининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан президент Нурсултан Назарбаев кўргазмани ўтказишда ўз хизматини аямаган барчага миннатдорчилик билдирди.
«Келажак энергияси» деб номланган «Expo-2017» халқаро кўргазмаси шу йилнинг 10 июнь ва 10 сентябрь кунлари орасида ўтказилиб, уни дунёнинг 178 давлатидан 4 миллионга яқин одам томоша қилган.
Ислам Матеков.