Telegram karinform

Жәмийет

  • 19.04.2019 17:06
  • 1743

Нурбек Алимов: «Зульфияшы» қызлардың сөйлегенин көргенимде қулақларымнан қан ағып, көзлеримди ойып алғым келген»

Нурбек Алимов: «Зульфияшы» қызлардың сөйлегенин көргенимде қулақларымнан қан ағып, көзлеримди ойып алғым келген»

Телеграм социаллық тармағында Nurbek Alimov өзиниң 3500 ге шамалас ағзасына ийе каналында «бир шаблонға түсип қалған» Зульфия сыйлығының лауреатларын қатаң түрде сынға алған. Мақаланы сизлер менен бөлисиўди қәледик.
Зулфиячилар хақида...
Хеч эътибор берганмисиз, Зулфия мукофотини олган қизларнинг аксарияти, ўзгача бир оламда яшайдиган қизлар бўлишади. Машхур француз актрисаси Одри Тоту ижросидаги “Амели” фильмидаги қизга ўхшатаманми шуларни... Билмадим.
Так вот, Зулфия мукофотини олган қизлар дунёни бошқача рангларда кўришади. Қанийди мен ҳам дунёни уларни кўзи билан кўра олганимда эди... Ҳаммаси конвейердан чиққан бир ҳил одамчаларга ўхшашади... (Олдос Леонард Хакслининг “Brave New World” асарига алангали саломларим!) Инсонда интеллект чиройли гапириш билан белгиланганида, тўйдаги бошловчилар, бугун докторликни ҳимоя қилишаётган бўлишармиди валлоху алам)
Шу қизларни ичида, жиддийроқ, мушоҳадали, оқим билан сузувчи бўлмаган, ўз позициясида мустахкам турувчи хақиқий интеллектуал шахс борми? (Мен кўрмадим) Нега Зулфиячи деганда, мени кўз олдимга, телбанамо, худдики бутун умри жўшқин хиссиётлар ва фикрлар қарамаршиликлари натижасида, ақлдан озар даражада супер шоирага айланиб кетган қиз кўз олдимга келади? Нега Зулфиячи қиз деганда Мария Кюри ёки Маргарет Тетчер каби ўта интеллектуал аёлларни кўз олдимга келтира олмайман? Фақатгина бошларини чайқаб, кўзлари ярим юмуқ, худдики транс холатига тушиб, жуддаям баландпарвоз гаплар билан кимнидур улуғлаётган қизлар ёдимга келаверади? Нега Зулфия мукофоти хар хил номинацияларда берилса ҳам бу клише, шаблон миямга ўрнаб қолган? Фақат менда шунақами? Зулфиячи қизлар билан кўп сухбат қурганман, иккитасини шахсан танийман. Иккиси ҳам юқорида тасвирлаганимдай. Улар абсолютно любой темада гапира олишади))), Британия парламентаризмининг тарихи ёки Термодинамикада ички энергиянинг роли мавзусини ташланг, албатта икки соат гапира олишади... Фақат бу тема ҳам биринчи абзацдан кейиноқ кимгадур маддоҳлик қилишу, йўқ нарсаларни мақташга ўтиш билан якун топади.
Ёки масаланинг моҳияти бошқа нарсадамикин? Ўша танловда шу шаблонга тўғри келмаган қизлар ўта олмасмикинлар?)) Унда бу иқтидорлар танлови эмас, ким кўпроқ мадх этиш, ким кўпроқ ватанни сева олишини ифодалаб бериши (Эътибор беринг кўрсатиши эмас ифодалаши) бўйича мусобақага айланиб қолмайдими?)) Ўша қизларни минбарга чиқиб гапиришларини кўрганимда қулоқларимдан қон оқиб кўзларимни ўйиб олгим келиб кетган... Ўзи ёшгина қизалоқ, аммо буюк демагог. Баландпарвоз гаплар даври тугади, ТВ га интервью бераётганингда, иллюзядаги яратиб берилаётган шароитлардан оқилона фойдаланиш хақида эмас, яратилинмаётган шароитлар хақида гапириш пайти келган бўлсада сен нега ўзгармайсан қизалоқ? Оддий элементар холат: Шаҳарда ишдан ўқишдан келган хар қандай нормал аёл бемалол чўмилиб чиқиб, сочини бемалол қуритиб дамини олаётган даврда, қишлоқдаги қизлар қишда печкада сув иситиб, шам ёруғида тоғорада бошини ювишини биласанми? Фен ишлатгани свет бўлмаса сочларини печкани олдида ёйиб қуритишиничи? Ёш келинчаклар, оддий битта чой дамлаш учун, ташқарига чиқиб ўтин чопиб, ўчоққа олов қалаб чой дамлашини биласанми? Мактабларда ёш қизалоқлар синф хонасида ҳам курткада ўтиришини, шапкасини қайсидур мени болалигимга ўхшаган ярамас болача ечиб қочса ва унинг ёғлама сочларини кўрган синфдош йигитлар устидан кулишганида, кеча чироқ йўқлиги учун ойисининг қўй шамоллайсан, якшанба куни ҳаммомга борамиз деган гапларини эслаб, шамоллаб ўлиб кетсам ҳам счларимни ювиб олсам бўларди деб ўйлашини биласанми эй улуғ зотлар ва йўқ нарсаларнинг куйчи булбули? Нега шуларни шеърга солмайсан?
Илтимос синглим, кейинги сафар 300 кишини олдида тўлқинланиб ватан хақида шеър ўқиётганингда, уни қанчалар севишинг ва сенга қандай зўр шароитлар яратилганини мадҳ қилмоқчи бўлиб турганингда ҳалиги қизчани эсинга олгин... У ҳам шу ватаннинг фарзандилигини, унинг шароитини ҳам яхшилашга ўзингни соханг, қўлингдан келган ишинг билан хисса қўшишинг, ватанни хақиқий севги билан севишингни англатади. Минглаб жимжимадор сўзларни бошингни ликкилатиб кўзларингни ярим юмиб айтиб берганинг эса ватан учун ярим чақага арзимайди. Всем мир.
Social

Усыныс етемиз

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Уқсас жаңалықлар

«Ҳаяллар дәптери»не киргизилгенлерге қандай жәрдем көрсетиледи?

«Ҳаяллар дәптери»не киргизилгенлерге қандай жәрдем көрсетиледи?

    Ҳүкиметтиң 145-санлы қарары менен тастыйықланған нызамға тийкарланып, «Ҳаяллар дәптери»не киргизилген ҳаял-қызларды қоллап-қуўатлаў төмендеги түрлерде әмелге

33 жастан кейин перзент көрген ҳаяллар көп жасайды

33 жастан кейин перзент көрген ҳаяллар көп жасайды

    Бостон университети жанындағы медицина мектеби алымлары 30 жасқа шекем туўған ҳаяллардан көре 33 жастан кейин

Еркеклер де, ҳаяллар да мүддетинен еки жыл алдын жасқа байланыслы пенсияға шығыўы мүмкин, егер...

Еркеклер де, ҳаяллар да мүддетинен еки жыл алдын жасқа байланыслы пенсияға шығыўы мүмкин, егер...

    «Пуқаралардың мәмлекетлик пенсия тәмийнаты ҳаққында»ғы нызамның 14-статьясына бола, технологиядағы, ислеп шығарыў ҳәм мийнетти шөлкемлестириўдеги өзгерислер,