Халқимиз азал-азалдан юртимизни босқинчилардан ҳимоя қилган, унинг эркинлиги, мустақиллиги ва дахлсизлиги учун курашган қаҳрамонларини эъзозлаб келмоқда.
Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, фронт ортида оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли синовларда ўзлигини йўқотмаган, имони бутун аждодларимизга меҳр-оқибат кўрсатиш том маънода миллий анъанага айланди.
Олий Мажлис депутати З.Ханиязов ҳам ўзи сайланган ҳудуд Қонликўл туманидаги “Қонликўл” посёлка фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1924 йили таваллуд топган иккинчи жаҳон уруши фахрийси Қазақбай ака Қосуақовнинг ҳолидан хабар олишди ва у киши билан дилдан суҳбат қилишди.
Айни пайтда Президентимизнинг жорий йил 23 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлиб ҳисобланади.
Қазақбай ака мулоқот жараёнида уруш йилларида кўрган заҳматларини бочидан ўтказган қийинчиликларини ёшларга айтиб берди.
Ҳозир худога шукр, юртимиз тинч халқимиз осуда фаровон ҳаёт кечирмоқда деди – уруш фахрийси Қазақбай ака ўз сўзида.
Президентимизнинг биз кекса уруш фахрийларига қаратилаётган бундай эътибор ва ғамхўрликдан минннатдормиз.
95 ёшни қарши олган Қазақбай ака бугунги кунда 8 та бола 5 та ўғил ва 3 та қиздан 40 та невара ва 15 та эвара ардоғида тинч осуда ҳаёт кечирмоқда.
Олий Мажлис депутати З.Ханиязов ва партия вакиллари Қазақбай акага ўзларининг эсдалик савғоларини топширишди ва мактаб ўқувчилари ўзларининг ёзган шъерларидан парчалар ўқиб беришди.
Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz