«Халқ сўзи онлайн» басылымында Өзбекстан тутыныўшылардың ҳуқықларын қорғаў жәмийетлери федерациясының жетекши қәнигеси, қарақалпақстанлы журналист Айжамал Жолдасбаеваның «Ўзбекистон ҳаво йўллари»га барибирми? Чипта нархлари кескин оширилгани танқид қилинди» атамасындағы материалы
жәрияланды. Төменде сиз материалды толық оқыўыңыз мүмкин.
Сарлавҳани ўқиб, ҳаёлингизга биринчи келган нарса, яна билет нархи ошдими деган савол бўлса керак. Ҳа ошди, салкам икки баробарга! Кечагина ижтимоий тармоқларда энг кўп баҳс ва мулоҳазаларга сабабчи бўлган воқеаларнинг бири “Ўзбекистон ҳаво йўллари” томонидан ички рейслар учун билет нархлари оширилгани, масалан, 4 май куни Тошкент-Урганч рейси бўйлаб Y классда 461 минг сўм эвазига парвоз қилган бўлса, эндиликда худди шу класс учун билет нархи 887 минг сўм этиб белгилангани ҳақида хабарлардир, бу суммани аниқ тасаввур этинг нақд 100 доллардан кўпдир. Ҳа, энди республикамиз ичида, масалан, Тошкентдан Қорақалпоққача парвоз этмоқчи бўлсангиз йўл киранинг ўзига 100 доллардан кўп пулингиз бўлиши керак. Энди бир ўйлаб кўринг, мамлакатимизда ўртача иш ҳақининг нормал аҳволи шунча сумма бўлса. Масаланинг энг аҳамиятли тарафи, бу ҳақида Ўзбекистон ҳаво йўллари аҳолига ҳеч қандай расмий маълумот бермаган. Барчамизга маълумки, Ўзбекистон ҳаво йўллари ички ва ташқи рейсларни амалга оширувчи ягона монопол компаниядир. Кунига минглаб йўловчилар, узоқ ва яқин масофаларга ушбу компания транспортидан фойдаланади. Демак, компания монопол ташкилот бўлишидан қатъий, аҳоли, истеъмолчилар талабларини ҳам қондириш керак.
Азамат Тилепов (32 ёш) – Яқинда онамнинг мазалари қочди. Нукусда шифохонага кўрсатганимизда, зудлик билан Тошкентда текширтиришимиз кераклиги айтишди. Бутун оила хавотирга тушдик. Қўшни-қариндошлар қарз қилиб пул тўпладик. Аммо, самолёт билет нархини эски нарх бўйича ҳисобга олибмиз. Қарасак, Y класс нархи икки баробарга ошибди, бошқа классларда бўлса жой қолмаган экан. Ноилож, билетни сотиб олдик.
Ҳаммамиз ҳам, самолётда пулимиз кўплиги учун парвоз қилмаймиз. Охирги пайтлар бу соҳада янги қарорлар, чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги қулоғимизга чалинганди. Аммо, бу халқ манфаати учун деб ўйлагандик. Албатта, мамлакатимизда 1999 йил 19 августда янги таҳрирда қабул қилинган “Табиий монополиялар тўғрисида“ги қонун амалда ва ушбу қонуннинг асосий мақсади товар бозорларида табиий монополия субъектларининг фаолияти билан боғлиқ бўлган муносабатларни тартибга солишдан, шунингдек истеъмолчилар, давлат ва табиий монополия субъектлари манфаатларининг мутаносиблигини таъминлашдан иборат.
Ушбу қонундан олдинроқ, яъни 1996 йилнинг 26 апрелида қабул қилинган “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида“ги қонуннинг 2-моддасида, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир, дейилади, яъни “Табиий монополиялар тўғрисида“ги қонун ҳам истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари жумласидандир. Қонуннинг 4-моддасига кўра, истеъмолчи товар (иш, хизмат) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш ҳуқуқига эга, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) эса истеъмолчига ўзи реализация қилаётган товар (иш, хизмат)лар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шартлиги белгилаб қўйилган (6-модда). Ҳақиқатан ҳам, “Табиий монополиялар тўғрисида“ги қонун талабларидан келиб чиқиб, монопол маҳсулот эгаси, яъни Ўзбекистон ҳаво йўллари миллий авиакомпанияси (ЎҲЙ МАК) нархлар (тарифлар)ни ошириш бўйича лойиҳа ваколатли орган томонидан кўриб чиқилгандан сўнг, ушбу органнинг қарорини нархлар оширилишидан 15 кун аввал оммавий ахборот воситаларида эълон қилиши (7-модда) ва истеъмолчиларни огоҳлантириши лозим эди.
“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида“ги қонуннинг 21-моддасига кўра, шартноманинг истеъмолчи ҳуқуқларини чеклаб қўядиган ва қонун ҳужжатларига зид бўлган талаблари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Агар уларни қўлланиши натижасида истеъмолчига зарар етказилган бўлса, бу зарар ишлаб чиқарувчи (сотувчи, ижрочи) томонидан қопланиши лозим. Табиий монополия субъкти нархларни ошганлиги тўғрисида ОАВда олдиндан маълумот берилишини таъминлаб бермаслиги натижасида, 21-моддада келтириб ўтилганидек, истеъмолчилар ҳуқуқларини чеклаб қўйиш ва қонун ҳужжатларига зид бўлган талабларни қўйиш юзага келмоқда, дейиш мумкин.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ЎҲЙ МАК масъулларига нархлар (тарифлар)ни оширилиши бўйича ОАВларда истеъмолчилар кенг оммасини хабардор этиш, шундан сўнгина қонунлар билан белгилаб берилган муддатлар тўлиқ ўтгач (яъни 15 кун), авиачипталар нархларини ошириш қонун талаблари бўйича тўғри бўлиши тўғрисида эслатиб ўтамиз.
Шунингдек, авиачипта нархларини оптималлаштириш ва авиакомпаниялар сонини кўпайтириш, соҳада соғлом рақобатни шакллантириш вақти келди. Шуни алоҳида айтиб ўтиш керакки, Ўзбекистон Ҳаво йўллари хусусида айтилмаган муаммолар ҳали кўплигини таъкидламай иложимиз йўқ.
Сайтымыздың телеграмдағы каналына ағза болың: https://t.me/karinformuz