
Футбол бўйича ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган жаҳон чемпионати турли хусусиятлари билан ёдда қолади. Ташкиллаштирилиши, стадионлар ва улардаги байрам томошалари, қизғин мусобақалар ва ажойиб голлар томошабинлар ёдида кўп вақт сақланиб қолади. Ҳар бир чемпионатнинг асосий символларидан бири тўп ҳисобланади. Футбол муҳлислари ҳар чемпионатнинг тўпларини бир-биридан ажратиб ўтиришади. «+Teamgeist», «Jabulani» ва «Brazuca»ни яхши билишади. 2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг тўпи қандай бўлади?

Ижтимоий тармоқларда мазкур чемпионат учун «Adidas» фирмаси томонидан махсус ишлаб чиқилган тўпнинг расмлари пайда бўлди. Маълумотларга кўра, тўпни расмий таништирув 9-ноябрь куни бўлиб ўтади.
Маълуумот учун, шу кунга қадар келгуси йили мундиалда иштирок этадиган 23 терма жамоанинг номи маълум бўлди. Улар орасида Исландия ва Панама терма жамоалари ўз тарихида биринчи бор мундиалда иштирок этади. Чемпионат 2018 йилнинг 14-июнь – 15-июль кунлари оралиғида ўтказилади.
Ислам Матеков.