
«Ислом давлати» экстремистик гуруҳи Нью-Йоркда юк машинаси билан 8 одамнинг ўлимига, 12 одамнинг ярадор бўлишига сабабчи бўлган, Ўзбекистон фуқароси Сайфулло Соиповнинг ҳаракатларига жавобгарликни бўйнига олди, дея хабар бермоқда BAQ агентлиги.
Хабарда ёзилишича, АҚШда жойлашган SITE Intelligence Group гуруҳининг террористик ҳаракатларни тадқиқ қилиш ишларида 3 ноябрь куни «Ислом давлати» Соиповни «халифаликнинг сарбози» деб атаганлигини аниқлаган.
Соиповга «террористик гуруҳга моддиий томондан ёрдам бериш» айби қўйилмоқда. Полициянинг хабарига кўра, Соипов одамларни қоққан юк автомашинаси ичидан унинг «Ислом давлати»га содиқлиги тўғрисида мактуб топилган.
Нью-Йорк мэри Билл де Блазио терактни «бегуноҳ инсонларга зулмларча қасд қилиш» деб баҳолади. Америкалик конгресменлар эса, Оқ уйни Соиповни Гуантанамо қамоқхонасига юборишга чақирди.
Ислам Матеков.