Telegram karinform

Жәмийет

  • 14.09.2019 14:44
  • 1355

Нукус ДПИ ректори талабаларга «стипендияли» ва «стипендиясиз» ўқиш бўйича кенг тушунча берди

Нукус ДПИ ректори талабаларга «стипендияли» ва «стипендиясиз» ўқиш бўйича кенг тушунча берди
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ректори Байрам Отемуратов 13-14 сентябрь кунлари институтдаги барча факультетларга ташриф буюриб, гуруҳ сардорлари бўлган фаол талаба-ёшлар билан учрашди.
Ҳаммага маълумки, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб республикамиздаги олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитишни «стипендияли» ва «стипендиясиз» шаклда ташкил этиш, шунингдек, барча талабалар учун 400 минг сўмлик стипендия тўланиши бўйича ислоҳотлар амалга оширилиши кутилмоқда. Бу кўпгина талабалар ва уларнинг ота-оналари ўртасида тушунмовчиликларни келтириб чиқармоқда.
Нукус ДПИ ректори талабаларга «стипендияли» ва «стипендиясиз» ўқиш бўйича кенг тушунча берди
Шундай тушунмовчиликларнинг олдини олиш, талабаларга бу бўйича кенг тушунча бериш – учрашувнинг асосий мақсади бўлди.
Институт ректори аввалги ва энди жорий этилаётган тизим бўйича тақдимот қилиб, буларнинг барчаси талабалар ва уларнинг ота-оналари учун катта имконият эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Нукус ДПИ ректори талабаларга «стипендияли» ва «стипендиясиз» ўқиш бўйича кенг тушунча берди
- Мазкур тизим жорий этилиши орқали шу кунга қадар ҳар бир олий таълим муассасасида фақатгина яхши баҳо олиш учун ўқиш, бунинг учун коррупцион ҳолатларни келтириб чиқариш каби салбий иллатлар йўқ бўлади. Контракт суммасини кўпинча ота-оналар тўлайди. Базавий тўлов-контракт суммасининг камайтирилиши ва уни ҳар ойда тўлаб бориш имкониятининг яратилиши ўғил-қизларининг контракт тўловини тўлашда ота-оналар учун катта имконият яратади, - деди институт ректори. – Шунингдек, стипендия миқдори фақат 400 минг сўм деган ҳаёлда қотиб қолмаслик керак. Агар талаба яхши баҳоларга ўқиса, стипендиясига 50 фоизлик, шунингдек, қўшимча 20 фоизлик рағбатлантирувчи маблағ қўшилиши мумкинлигини таъкидлаб ўтишимиз керак.
Тадбирда талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олди.

Ислам Матеков.
Муаллиф олган расмлар.

Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz
Social

Усыныс етемиз

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Уқсас жаңалықлар

Жаңа изертлеў социаллық тармақлардың зыяны ҳаққындағы стереотипти бийкарлады

Жаңа изертлеў социаллық тармақлардың зыяны ҳаққындағы стереотипти бийкарлады

    Мәлим болыўынша, айырым жағдайларда социаллық тармақлар ҳәтте дыққатты жақсылаўға жәрдем бериўи мүмкин.         Австралияның Кертин университети

Алымлар көз операцияларының нәтийжелилигин арттырыў ушын жасалма интеллектти жаратты

Алымлар көз операцияларының нәтийжелилигин арттырыў ушын жасалма интеллектти жаратты

    Волгоград мәмлекетлик университети россиялы алымлар жасалма интеллект тийкарында медициналық мәлимлеме системасы модулин ислеп шықты.    Волгоград

Қарақалпақ тили «Түсиндирме сөзлиги»ниң мобиль қосымшасы жаратылды

Қарақалпақ тили «Түсиндирме сөзлиги»ниң мобиль қосымшасы жаратылды

    «Bookie» қарақалпақ тилиндеги аудиокитаплар платформасы шеңберинде «Қарақалпақ тилиниң түсиндирме сөзлиги» төрт томлық китабының мобиль қосымшасы