Telegram karinform

Жәмийет

  • 07.10.2019 00:18
  • 1324

Амударёликлар контрактация шартномасини салкам 90 фоизга бажарди

Амударёликлар контрактация шартномасини салкам 90 фоизга бажарди

Ҳар соҳада илғор ва биринчилар қаторида бўлган амударёликлар қишлоқ хўжалигида ҳам ҳар йили юксак марраларга эришиб келмоқда. Давлатга пилла ва ғалла топшириш режаларини ортиғи билан бажарган туман фермерлари айни кунларда яна бир довондан ошиш арафасида турибди. Туман пахтакорларининг йил давомида қилган фидокорона меҳнатлари натижасида мўл ҳосил етиштирилди. Йиғим-терим ишларининг уюшқоқлик билан ташкил қилингани натижасида туман фермерлари мамлакатимизнинг сарбаланд «оқ олтин» хирмонига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб, шу кунгача режадаги 32 минг 250 тонна пахтанинг 28 минг тоннадан ортиғини йиғиб-териб олиб, контрактация шартномасини салкам 90 фоизга бажардилар, дея хабар қилди amunews.uz. Бу марра тўлиқ адо этилиб, меҳнат зафарига эришилишига саноқли кунлар қолди.
Шунингдек, мақолада ёзилишича, бугун туманнинг қайси даласига борманг, қизғин меҳнат жараёнининг гувоҳи бўласиз. Туман бўйича фермер хўжаликларининг 7 минг 700 нафарга яқин пудратчилари ва 13 минг 900 нафарга яқин ташаббускор, кўнгилли теримчиларнинг ғайрат-шижоатлари туфайли сарбаланд пахта хирмонлари қад ростламоқда.
Social

Усыныс етемиз

Тарийхта биринши мәрте илимпазлар лабораторияда жасалма түрде инсан тисин өсирди

Тарийхта биринши мәрте илимпазлар лабораторияда жасалма түрде инсан тисин өсирди

Уқсас жаңалықлар

Беруний тумани давлатга пахта топшириш режасини олдинги қаторларда ортиғи бажарди

Беруний тумани давлатга пахта топшириш режасини олдинги қаторларда ортиғи бажарди

2019 йил 18 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани давлатга пахта топшириш режасини олдинги қаторларда ортиғи...

Фаровонлигимиз асоси мустақилликдир

Фаровонлигимиз асоси мустақилликдир

Мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллигини нишонлаш арафасида ўтган давр мобайнида босиб ўтилган мураккаб йўлимизга яна бир бор...

33 йил стажга эга 57 ёшли абитуриент НукусДПИ мусиқий таълим йўналишига имтиҳон топширди

33 йил стажга эга 57 ёшли абитуриент НукусДПИ мусиқий таълим йўналишига имтиҳон топширди

1962 йил Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида таваллуд топган, 1986 йилдан буён Тўрткўлдаги 42-сон умумтаълим мактабида мусиқа...