2019 йил 18 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани давлатга пахта топшириш режасини олдинги қаторларда ортиғи бажарди. Бобо деҳқонларимизнинг эрта баҳордан бошлаб, ёзнинг иссиқ кунларидаги машаққатли меҳнати натижасида етиштирилган пахта хом-ашёси бугун ҳирмонимизни тўлдирди.
Туман бўича жами 190 та фермер ҳўжаликларида 10275 гектар ерга чигит қадалган бўлиб, 23 465 тонна пахта топшириш режалаштирилган эди. Мавсум бошидан жами 23 743,4 тонна пахта топширилиб режа ортиғи билан бажарилди.
Жорий йил пахта майдонларида ҳосилни териб олиш учун ОФЙ ҳудудларида 196 та отряд шакллантирилди хамда отряд раҳбарларини ойлик иш хақи билан таъминлаш мақсадида “Беруний Класстер” МЧЖ ўртасида шартнома тузилди.
Бунёдкор халқимизнинг пешона тери ва қўл меҳнати билан терилган пахта ҳирмони бунёдкорликнинг яққол далили. Халқимизнинг ҳалол меҳнати келажагимиз фаровонлигидир.
Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz