Telegram karinform

Жәмийет

  • 24.10.2019 22:37
  • 1108

НДПИ Евросиё педагогика университетлари ассоциацияси аъзосига айланди

НДПИ Евросиё педагогика университетлари ассоциацияси аъзосига айланди

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти Евроосиё педагогика университетлари ассоциацияси аъзосига айланди, дея хабар қилди НДПИ ахборот хизмати.
Мазкур тадбир институт ректорининг Москва педагогика давлат университети (МПДУ)га ташрифи давомида амалга оширилди.
Евроосиё педагогика университетлари ассоциацияси (ЕПУА) 2015 йилда Олмати шаҳрида МҲД давлатлари педагогик университетлари ректорлари йиғилишида таъсис этилган. Таъсис шартномалари 48та университетлар томонидан имзоланган.
Ассоциациянинг таъсисчилари МПДУ ва Абай номидаги Қозоқ миллий педагогик университети ҳисобланади.
Ассоциация нотижорат ташкилот ҳисобланиб, унинг таркибига Евросиё минтақасидаги, жумладан Ўзбекистон, Қирғизистон, Беларус, Қозоғистон, Арманистон ва Россия давлатларидаги олий ўқув юртлари кириши мумкин.

НДПИ Евросиё педагогика университетлари ассоциацияси аъзосига айланди

Ташкилотнинг асосий фаолияти қуйидагича:
- МДҲ давлатларидаги Ассоциацияга аъзо бўлган университетлар ўртасида халқаро ҳамкорликни ташкил қилиш ва педагогик таълимни ривожлантириш;
- Аъзо университетларда таълим дастури ва илмий тадқиқотлар сифатини ошириш;
- педагогик ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлашда, фундаментал илмий тадқиқотларни кенгайтиришда ҳар хил манбалардан молиявий ва моддий ресурсларни жалб қилиш;
- Аъзо университетлардаги талабалар, аспирантлар, ўқитувчилар ва бошқа категориядаги ходимларнинг социал ривожланишига қаратилган масалаларни ҳал қилиш;
- Аъзо университетлар ўртасида таълим, фан, маданият, экология, халқаро хавфсизлик ва социал прогресс соҳаларида ҳамкорлик ўрнатиш;
- Педагогик таълим ва педагогик университетларда илмий тадқиқотлар ўтказиш борасида халқаро сифат стандартларини фойдаланиш;
- Педагогик таълим тизимида ягона ахборот маконини ривожлантириш.
Ассоциациянинг президенти МПДУ ректори ҳисобланади.

НДПИ Евросиё педагогика университетлари ассоциацияси аъзосига айланди

Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz
Social

Усыныс етемиз

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Уқсас жаңалықлар

НМПИ илимий ислер ҳәм инновациялар бойынша проректоры тайынланды

НМПИ илимий ислер ҳәм инновациялар бойынша проректоры тайынланды

    Бабаниязова Наргиза Полатовна – Әжинияз атындағы Нөкис мәмлекетлик педагогикалық институты илимий ислер ҳәм инновациялар бойынша

6-январь – Қарақалпақтың туңғыш академиги Марат Нурмухамедов дүньяға келген күн

6-январь – Қарақалпақтың туңғыш академиги Марат Нурмухамедов дүньяға келген күн

    Қарақалпақтың туңғыш академиги, филология илимлериниң докторы, профессор, белгили алым Марат Көптилеўович Нурмухаммедов 1930-жыл 6-январьда Төрткүлде

Халық жазыўшысы Муратбай Нызанов пенен ушырасыў болып өтти

Халық жазыўшысы Муратбай Нызанов пенен ушырасыў болып өтти

    Әжинияз атындағы Нөкис мәмлекетлик педагогикалық институтында Қарақалпақстан халық жазыўшысы, белгили киносценарист, драматург, Бердақ атындағы мәмлекетлик