Telegram karinform

Жәмийет

  • 12.11.2019 10:53
  • 1198

Журналист ва блогерлар учун танлов!

Журналист ва блогерлар учун танлов!

Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази Марказий Осиё ҳудудий экологик маркази кўмагида «Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича саводхонликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш (UzWaterAware)» лойиҳаси доирасида «Ўзбекистонда сувдан фойдаланиш масалаларининг оммавий ахборот воситаларида энг яхши ёритилиши» мавзусида журналистлар ва блогерлар ўртасида танлов эълон қилади.
Танловнинг мақсади: Ўзбекстонда сув муаммоси ва сувдан оқилона фойдаланиш, мутасадди ташкилотлар, аҳолининг мазкур масалага эътиборини қаратиб, экологик маданиятини оширишга кўмаклашишдан иборат.
Танловга қатнашчилардан 5 тадан кам бўлмаган журналистик материаллар қабул қилинади.
Танлов материалларининг тили: ўзбек, рус, тожик ва қорақалпоқ тилларидир.
Ариза беришнинг энг охирги муддати: 2019 йил 1 декабрь соат 17:00 (GMT+6) гача.
Танловнинг мукофотлар жамғармаси қуйидагича тақсимланган:
• 1 ўрин –нетбук
• 2 ўрин – планшет
• 3 ўрин –уяли алоқа телефони.
• Танловда Ўзбекистон ОАВида 2018 йил 1 сентябридан 2019 йил 1 декабргача чоп этилган журналистик материаллар қатнашиши мумкин.
Танлов материаллари электрон тарзда онлайн шакл орқали юбрилиши зарур. Барча материаллар ОАВда эълон қилинганлиги ҳақидаги асосномага эга бўлиши лозим (газета/ журнал саҳифасининг нусҳаси, Интернет-ресурс скриншоти, ТВ/радиоэфирда материалнинг кетганлик санаси кўрсатилган ҳолда маълумотнома). Аудио/видео ишлар албатта файл алмашиниш ускуналарига юкланган бўлиб, у ердан материалларни кўчириб олиш ёки эшитиш/кўриш имкони мавжуд бўлиши керак, ҳаволалари эса аризада аниқ кўрсатилган бўлиши лозим.
Материалларни 1 декабрь кунига қадар uzbekmedıa19@gmaıl.com электрон почтасига жўнатиш мумкин.
Танловга материаллар қатнашчининг фамилия исм шарифи, ОАВ номи, лавозими, телефон ва электрон почтасини кўрсатган ҳолда қабул қилинади.

Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz
Social

Усыныс етемиз

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Уқсас жаңалықлар

Не только мечтать, но и действовать. Вместе – крепкая семья

Не только мечтать, но и действовать. Вместе – крепкая семья

    Рашид Ержанов и Амангуль Сейтмуратова готовятся отметить никелевую свадьбу, они вместе уже 12 лет. Семью

#KarinformWiki: Алтынгүл Өтениязова

#KarinformWiki: Алтынгүл Өтениязова

    Сайтымыз редакциясы жанынан 1-ноябрь күни басланған #KarinformWiki жойбары шеңберинде жәмийетимиздиң раўажланыўына үлес қосып киятырған инсанлардың

#KarinformWiki: Ләззет Есемуратова

#KarinformWiki: Ләззет Есемуратова

        #KarinformWiki жойбарының нәўбеттеги қаҳарманы белгили тележурналист Ләззет Есемуратова. Журналист ҳаққындағы мағлыўматлар қарақалпақша википедияға киргизилди. Бул