16 ноябрь куни қорақалпоғистонлик ёшлар, журналист ва блогерларнинг Фарғона вилоятига саёхати ташкил қилинди, дея хабар қилди Искандар Юсупов.
Фарғона вилояти меҳмонларни поезддан тушиши биланоқ карнай-сурнай садоларининг шўҳ жаранги остида нон, туз, ширин лутф, ўзбекона урф-одат ила кўтаринки кайфиятда қарши олдилар, 1400 километрлик масофанинг чарчоқлари бир зумда унут бўлдида рақсга тушиб кетишди. Шунингдек, Фарғона вилояти меҳмонларга дўстлик, биродарлик рамзи сифатида кўкрак нишонини тақишди.
Сафарнинг биринчи кунини қорақалпоғистонликлар меъморий обидалар, зиёратгоҳларни зиёрат қилишдан бошлашди. Шунингдек, Эркин Воҳидов музейи билан яқиндан танишишди. Эслатиб ўтамиз, ушбу саёҳат Марғилон шаҳар ҳокимлиги, Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар кенгаши ҳамда «Хўжа порсо» МФЙ раиси И.Расулов ташаббуси билан ташкил этилган.
Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz