
2019 йил 29 ноябрь куни Қўнғирот тумани «Қирққиз» шаҳарчасида жойлашган 99574-сонли ҳарбий қисмда хизмат бурчини ўтаётган аскарларга «Маънавий юксалиш ва ватанпарвалик куни» юқори савияда ўтказилди. Тадбирда республика Маънавият ва маърифат маркази Қўнғирот тумани бўлими мутахассиси А.Туреев ва туман «Ҳоким Сулаймон» жоъме масжиди имом хотиби Р.Умаров, Туман ИИБ ходими, «Хунарманд» уюшмаси мутахассиси М.Якупбаевлар қатнашди.

Туман Имом котиби томонидан ижтимоий-сиёсий жараёнларга диний тус берилиши, соҳта ғояларни асл диний қадриятлар сифатида талқин қилиниши ва аҳоли орасида носоғлом ақида сингдирилишининг олдини олиш ва «Оилавий қадриятлар ва ёшлар тарбияси», «Вояга етмаганлар орасида суицид холатларининг барвақт олдини олиш» ва «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантанала ва маросимлар, тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш» мавзуларида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz