2018 йилнинг 4-10 январь кунлари оралиғида Нукус шаҳар ва туманларда Қорақалпоқ давлат университетининг профессор-ўқитувчиларидан иборат тарғибот гуруҳлари шакллантирилиб, қишки таътил даврида мамлакатимизнинг энг чекка маҳаллаларига, қишлоқ ва аҳоли яшаш пунктларига чиқиб, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борди. Улар жойларда Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятини аҳолининг барча қатламларига кенг тарғиб қилиш мақсадида дастурга асосан жойларда маъруза ўқишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш ва уларни босқичма-босқич амалга ошириш мақсадида қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясининг барча устувор йўналишларига оид масалаларга алоҳида тўхталиб ўтган эдилар.
Сахибжамал Есемуратова