Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида «Қатағон қурбонлари хотираси» музейи ташкиллаштирилаётганлиги ҳақида олдинги мақолаларимизда хабар берган эдик.
Энди музейнинг блок ва бўлимлари билан танишинг.
Экспозиция 4 блок ва 8 бўлимдан иборат бўлиши режалаштирилган.
1 Блок
1 бўлим. «Қорақалпоғистоннинг Чор Россияси томонидан босиб олиниши, маҳаллий аҳолининг эркинлик ва озодлик учун кураши» (1873-1900)
2 бўлим. «Қорақалпоғистондаги миллий уйғониш ҳаракати, унинг амалий йўналишлари ва вакиллари» (1901-1917)
2 блок
3 бўлим. «Қорақалпоғистон аймоғида большевиклар ҳокимиятининг ўрнатилиши» (1917-1929)
4 бўлим. «Совет давлат қатағон сиёсатининг бошланиши» (1929-1936)
3 блок
5 бўлим. «1937-1938-йиллардаги «Катта қирғин»
6 бўлим «1940-1950-йиллардаги сиёсий қатағон қурбонлари»
4 блок
7 бўлим. «1980-йиллардаги қатағон. «Пахта иши» кампанияси»
8 бўлим. «Мустақиллик йилларида тарихий адолатнинг тикланиши, қатағон қурбонлари хотирасининг мангулаштириши, миллий қадриятларни асраб-авайлаг ва ривожлантириш йўлида амалга оширилган тарихий ишлар» (1991 йилдан кейин давр).
Сахибжамал Есемуратова