Telegram karinform

Жәмийет

  • 30.01.2018 13:30
  • 1893

ПОРТАЛ ёки ЖУРНАЛИСТ? Журналистиканинг тўртинчи ҳокимият сифатидаги ўрни қайда қолди?

ПОРТАЛ ёки ЖУРНАЛИСТ? Журналистиканинг тўртинчи ҳокимият сифатидаги ўрни қайда қолди?

Яқинда танқидий мақола ёзиб, раҳбарларнинг олдига кирганимда «Бу мақолани ёзиб нима қилиб юрибсан? Унинг ўрнига ўша ташкилотнинг виртуал қабулхонасига ёз!» деган гапни эшитиб чиқдим.
Журналистлар ўзининг ва ўзгаларнинг манфаатини ўйлаб, ўткир қалами билан биргина муаммони ечиб бера олмай, порталга хат ёзиб юрса я? Журналист а? Журналистиканинг тўртинчи ҳокимият сифатидаги ўрни қайда қолди? Журналистлар фақат мақтов, жамиятдаги ютуқларни ёритиш билан чекланиб, халқни қулоғини шу каби мақолалар билан ўргатиб қўйгандай. «Улар халқнинг муаммосини ечиб беради, ёки ечадиган йўлни кўрсатади» десангиз, одамлар ҳайрон қоладиган даражага етибди. Бунга асосий ва ёлғиз айбдор – биз журналистлар. Журналистлар кимларнингдур муаммосини эшитиб, халқнинг орасига кириб, уларнинг кичкина бўлса ҳам муаммосини ечишга ёрдам бера олишимизни кўрсатадиган, исботлайдиган вақт келгандек…
Шу ҳаёллар мени қийнаб жамиятда журналистика обрўсининг аллақачон тушиб кетганлигини, унинг ўрнини аллақачон портал ва виртуал қабулхоналар эгаллаганини сездим. Дастлаб Президентнинг виртуал қабулхонаси очилиб, унда халқнинг масалалари кенг миқёсда таҳлил қилиниб, муаммолари ечиб берилди. Бу албатта, қувонарли ҳолат. Чунки, давлатнинг ҳам, журналистларнинг ҳам мақсади бир – халққа хизмат қилиш, уларнинг муаммосини ечишга кўмаклашиш.
Аммо, халқнинг манфаатини ўйлаш, уларнинг муаммосини ечиш бугунги кунга қадар журналистиканинг вазифаси бўлиб келганди. Бугунга келиб журналитика бу вазифасини «эсидан чиқарган»лиги сабабли, унинг ўрнига виртуал қабулхоналар, порталлар амалга оширмоқда.
Бу касбни танлаётган пайтимда, халқнинг муаммосини ўрганиш, оммавий ахборот воситалари орқали ёрдам беришни ўйлар эдим. Бугун ҳам касбимга бўлган ихлос ва муҳаббатим кучли. Аммо…
Шу ерда «журналистлар ўйғонинг, кўзингизни каттароқ очинг, халққа ўз вақтида хизмат қилинг» дея овозим борича бақиргим келяпти!

Сахибжамал Есемуратова
Social

Усыныс етемиз

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Уқсас жаңалықлар

Не только мечтать, но и действовать. Вместе – крепкая семья

Не только мечтать, но и действовать. Вместе – крепкая семья

    Рашид Ержанов и Амангуль Сейтмуратова готовятся отметить никелевую свадьбу, они вместе уже 12 лет. Семью

#KarinformWiki: Алтынгүл Өтениязова

#KarinformWiki: Алтынгүл Өтениязова

    Сайтымыз редакциясы жанынан 1-ноябрь күни басланған #KarinformWiki жойбары шеңберинде жәмийетимиздиң раўажланыўына үлес қосып киятырған инсанлардың

#KarinformWiki: Ләззет Есемуратова

#KarinformWiki: Ләззет Есемуратова

        #KarinformWiki жойбарының нәўбеттеги қаҳарманы белгили тележурналист Ләззет Есемуратова. Журналист ҳаққындағы мағлыўматлар қарақалпақша википедияға киргизилди. Бул