Инсоният тарихида энг кўп фалокатларга олиб келган, миллионлаб инсонларнинг ёстиғини қуритган Иккинчи жаҳон уруши ўша даврда аҳоли сони кам бўлган Қорақалпоғистон учун ҳам ўрни тўлмас йўқотишларги олиб келди. Маълумотларга кўра, ўша даврда Қорақалпоғистоннинг аҳоли сони 476 минг киши бўлган бўлса, урушга 64 мингдан зиёд қорақалпоғистонлик мард баҳодирлар мобилизация қилинган.
1941 йил таркибида 4300 га яқин қорақалпоғистонлик бўлган 97-қорақалпоқ ўқотарлар бригадаси ташкил этилди. Мазкур бригада батальонлари Москва ва Сталинград остонасидаги ва бошқа жангларда иштирок этди.
1941-1945 йиллар оралиғида фронтга отланган қорақалпоғистонлик йигитларнинг 20 дан кўпи Қаҳрамон, 6 таси эса I, II, III даражали «Шуҳрат» орденларини олишга муваффақ бўлишди. Шунингдек, кўплаб ватандошларимиз Украина, Чехословакия, Венгрия, Руминия, Польша, Югославия каби мамлакатларни ва Берлинни душманлардан озод қилишга қатнашгани учун тақдирланган.
Тарихчилар С.Камалов ва Қ.Сарибаевларнинг китобларидан Ислам Матеков оққа кўчирди.
Ушбу материални муаллифнинг рухсатисиз кўчириб олиш таъқиқланади!