Telegram karinform

Жәмийет

  • 08.05.2019 16:48
  • 2298

Хроника. Қорақалпоғистонлик азаматларнинг урушдаги қаҳрамонликлари (2 қисм)

Инаят Науризбаев
Хроника. Қорақалпоғистонлик азаматларнинг урушдаги қаҳрамонликлари (2 қисм)
Кичик лейтенант Инаят Науризбаевнинг шуҳрати мангу барҳаёт. У ўзининг ҳарбий гуруҳи билан душман ўқини ўзига қаратиб, Днепрнинг ўнг қирғоғига ўтаётган бўлимни ҳимоя қилди. Сўнгра улар тош йўлни назорат қилиб турган фашистларни яхши бекинган қишлоқдан қувиб чиқарди. Ўша жангда улар 375 душманни кулини кўкка совуриб, 89 тасини асир олишди, кўпгина ҳарбий ўлжани қўлга киритишди. Инаят Науризбаевга Қаҳрамон унвони берилди.

Н.А.Сараев
Хроника. Қорақалпоғистонлик азаматларнинг урушдаги қаҳрамонликлари (2 қисм)
Нукус ғишт заводининг собиқ темирчи устаси Н.А.Сараев Днепр учун жанг пайтида ҳарбийлар ва техниканинг етиб келишини кутиб ўтирмай, душманнинг тўхтовсиз кучли ўқ ёғдириши остида ўнг қирғоққа сузиб ўтди ва дарёдан жанговар бўлимларимизнинг ўтишини таъминлаб, уларни душманнан ҳимоя қилиб турди. Н.Сараевга жасорати учун Қаҳрамон унвони берилди.

Махаш Балмағамбетов
Хроника. Қорақалпоғистонлик азаматларнинг урушдаги қаҳрамонликлари (2 қисм)
73-ўқотарлар дивизияси 2-рота бўлинмаси қўмондони, сержант М.Балмағамбетов ўз бўлинмаси билан Днепрнинг ўнг қирғоғидаги Бородаевка қишлоғи яқинида жанговар позицияни мустаҳкам ушлаб турди. У 20 фашистни ўлдириб, 16 тасини асир олди. Жангда кўрсатган мардлиги ва жасурлиги учун унга 1944 йил 22 февральда Қаҳрамон унвони берилди.

Жуман Қарақулов (қорақалпоқ «Матросови»)
Хроника. Қорақалпоғистонлик азаматларнинг урушдаги қаҳрамонликлари (2 қисм)
Жуман Қарақулов 327-Севастополь ўқотарлар полкида ҳарбий вазифани адо этиб, ўқни қордай ёғдириб турган душман пулемётига ўзини ташлаб, сафдошларининг ғалабасини таъминлади ва Александр Матросовнинг қаҳрамонлигини такрорлади. Жуман Қарақуловнинг мардлиги юксак баҳоланиб, 1945 йил 24 мартта унга Қаҳрамон унвони берилди.

Иван Махорин
Хроника. Қорақалпоғистонлик азаматларнинг урушдаги қаҳрамонликлари (2 қисм)
И.Ф.Махорин 1943 йил 22 сентябрда Днепрнинг орқа томонидаги уч соатлик қаттиқ жанг пайтида душманнинг 154 дан ортиқ солдат ва офицерларини йўқ қилди. Днепр учун жангда кўрсатган қаҳрамонлиги учун унга 1944 йил 15 январьда Қаҳрамон унвони берилди.

Плис Нурпейсов
Хроника. Қорақалпоғистонлик азаматларнинг урушдаги қаҳрамонликлари (2 қисм)
Нукус давлат муаллимлар институти (ҳозирги НДПИ)нинг талабаси П.Нурпейсов армия сафига чақиртирилиб, авиация мактабида ўқиди ва у ерни тезда тамомлаб, душман объектларини суратга олиш каби муҳим ҳарбий топшириқларни бажарди. У 1944 йилнинг ёзида фашистларнинг 45 аэродромини, 384 метр йўл эшолонларини, 17 танк гуруҳини ва бошқа муҳим объектларни суратга олди. 1945 йил 23 апрельда навбатдаги топшириқни адо этиш пайтида Берлинда П.Нупейсовнинг самолёти душман томонидан уриб туширилди. Урушдаги мардлиги учун П.Нурпейсовга Қаҳрамон унвони берилди.

Тарихчилар С.Камалов ва Қ.Сарибаевларнинг китобларидан Ислам Матеков оққа кўчирди.
Фото: KarInform.uz
Ушбу материални муаллифнинг рухсатисиз кўчириб олиш таъқиқланади!
Social

Усыныс етемиз

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Уқсас жаңалықлар

Қорақалпоғистонлик талаба Францияда ўтказилган халқаро танлов-фестивальда 1-ўринни эгаллади

Қорақалпоғистонлик талаба Францияда ўтказилган халқаро танлов-фестивальда 1-ўринни эгаллади

Шу йилнинг 6-20 май кунлари Франциянинг Париж шаҳрида «Art Line» халқаро федерацияси томонидан болалар, ўсмирлар ва...

Қорақалпоғистонлик журналист ва блогерларнинг Фарғонага саёхати ташкил қилинди

Қорақалпоғистонлик журналист ва блогерларнинг Фарғонага саёхати ташкил қилинди

16 ноябрь куни қорақалпоғистонлик ёшлар, журналист ва блогерларнинг Фарғона вилоятига саёхати ташкил қилинди, дея хабар қилди...

Хроника. Қарақалпақстанлы азаматлардың урыстағы ерликлери (2-бөлим)

Хроника. Қарақалпақстанлы азаматлардың урыстағы ерликлери (2-бөлим)

Инаят НаўрызбаевКиши лейтенант Инаят Наўрызбаевтың даңқы мәңги өшпейди. Ол өзиниң жаўынгер группасы менен душпанның оғын өзине...