Шу йилнинг 14-март санасида Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган Ёшлар пресс клубининг 3-сессиясида иштирок этган Қорақалпоғистон ахборот агентлиги директори Е.Қанаатов агентлик ташаббуси билан яқин кунларда Орол денгизига яна бир марта медиатур ташкил этиш мақсадида эканлигини маълум қилди. Мазкур медиатур давомида Орол денгизи сувларининг Каспийга оқиб кетганлигини исботлаш асосий мақсад қилиб белгиланган.
- Халқимиз орасида “Оролнинг балиғи Каспийдан топилибди” деган гап юради. Бу бекорга айтилмаган. Аслида Орол авваллари ҳам Каспийга оқиб турган. Денгиз сувининг Каспийга оққанлигини исботловчи катта сув йўли мавжуд. Биз бунинг ҳақиқатлигини медиатурда исботламоқчимиз, - дейди Е.Қанаатов.
Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкин, Е.Қанаатов раҳбарлигидаги Қорақалпоғистон ахборот агентлиги аввал 2 марта Орол денгизига медиатур ташкил этган ва унда фанга номаълум бўлган маълумотлар тўпланган эди.
Ислам Матеков.