
«Хвасон-14» русумли баллистик ракета синови 4 июлга ўтар кечаси мамлакат раҳбари Ким Чен Ин гувоҳлигида ўтказилган.
Жанубий Корея ва АҚШ томони КХДР ўрта масофага ҳаракатланувчи баллистик ракета учиргани (5,5 минг километргача), бу ракета 930 км масофадаги Япония махсус иқтисодий зонасидаги ҳудудга, денгизга тушгани ҳақида маълум қилди.
Бунгача шимолий кореяликларнинг ракеталари 4 минг километрдан узоққа учиб бора олмайди, деб ҳисобланарди.