Яқин кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жолдасбай Абдижамилов Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида жойлашган “Гулдурсун” ОФЙ ва Сахтиен шаҳарчаси ҳудудидаги аҳоли билан учрашувлари бўлиб ўтди.
Депутат ҳудуддаги 13-сон ва 43-сон умумий ўрта таълим мактаби шарт шароитлари ва муаммоларини ўрганди ҳамда 9 синф битирувчиларнинг касбга йўналишдаги қизиқишлари билан яқиндан танишди ва улар билан суҳбатлашди. Учрашувда 13-сонли мактабнинг спорт майдончасида ўқувчилар учун етарли шароитлари мавжудлиги, аммо майдончага спорт чим етишмаслиги айтиб ўтилди.
Комил Шарипов суҳбат давомида овулда 650 дан ортиқ 7 ёшга тўлмаган болалар борлигига қарамай, мактабгача таълим муассасаси йўқлиги тўғрисида фикр билдирди.
Депутат спорт майдончанинг ёнида жойлашган “Гулдурсун Нафосати” номли тикувчилик цехига кириб шарт-шароитлар билан танишди. Бу ерда 60 нафардан ортиқ аҳоли иш билан таъминланган. Учрашув давомида депутатнинг ташаббуси билан коллеж биртирувчилари Шахло Хакимбаева ва Махфира Азатовалар ўшбу тикувчилик цехига ишга жойлаштирилди.
Сахибжамал Есемуратова