
Saint Laurent модалар уйи директори Энтони Ваккарелло кўз кўриб, қулоқ эшитмаган оёқ кийимни яратди. У баланд пошнали оёқ кийимга роликни ўрнатган. Дизайнер ушбу оёқ кийимни кузги-қишки кийимлар коллекциясига киритди. Ваккарелло ўз маҳсулотини Anya 100 Patch Pump Roller деб номлаган. Аммо, бу оёқ кийим нима мақсадда ишлаб чиқилгани ёки у ҳақда батафсил маълумотлар берилмаган.