Журналистика соҳасидаги энг олий мукофот «Олтин қалам» танловининг 2018 йилдаги лауреати Есимқан Қанаатов Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг (ЎзА) Қорақалпоғистон бўйича мухбири сифатида иш бошлади. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлигининг расмий веб-сайти хабар бермоқда.
Есимқан Қанаатов шу кунгача Қорақалпоғистон ахборот агентлигининг директори лавозимида ишлаб келган. Ундан аввал Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ахборот хизмати раҳбари сифатида фаолият юритган.
У Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ахборот хизмати раҳбари лавозимида ишлаётган пайтда (2016 йилда) «Йилнинг энг фаол ахборот хизмати» Республика танлови ғолиби бўлган.
2018 йилда у раҳбарлик қилган Қорақалпоғистон ахборот агентлигининг веб-сайти (kknews.uz) Журналистика соҳасидаги энг олий мукофот - «Олтин қалам» Халқаро Миллий танловида Интернет журналистикаси соҳаси бўйича 2-ўринни эгаллади.
Есимқан Қанаатов мазкур танловда бирданига иккита мукофотга сазовор бўлган эди, яъни у Марказий Осиёнинг Минтақавий экологик маркази томонидан ташкил қилинган танловда «Сув ва экология мавзусидаги энг яхши материал» номинацияси бўйича ҳам ғолиб деб топилган.
Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz