Мамлакатимизда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари орасида ўзининг катта ўрни бор Қорақалпоғистон ахборот агентлигига янги директор тайинланди.
26-май куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Д.Қурбаниязов, Қорақалпоғистон Республикаси Журналистлар уюшмаси раиси К.Реймов ва тегишли соҳа вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда агентликнинг шу кунгача директори сифатида фаолият олиб борган Есимқан Қанаатовнинг Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА)нинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича мухбири лавозимига ўтиши муносабати билан Қорақалпоғистон ахборот агентлигига машҳур журналист, давлат арбоби Баҳамдулла Нурабуллаев тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Баҳамдулла Нурабуллаев шу кунгача республика миқёсидаги оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти қошидаги Халқ таълими ходимларини қайта таёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказининг директори лавозимларида ишлаган.
Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuzИслам Матеков.