Telegram karinform

Иқтисодиёт

  • 02.07.2018 11:41
  • 1721

Қорақалпоғистоннинг инвестицион салоҳияти ҳақида янги китоб нашрдан чиқди

Қорақалпоғистоннинг инвестицион салоҳияти ҳақида янги китоб нашрдан чиқди


Ўзбекистонда инвесторлар учун “Қорақалпоғистон Республикасига инвестиция киритинг” қўлланмаси чоп этилди. Ушбу Қўлланма инвесторлар учун Қорақалпоғистондаги инвестиция имкониятлари ҳақида ва энг янги маълумотлар билан бойитилган ноёб манба ҳисобланади. Бу ҳақида БМТ Тараққиёт дастурининг лойиҳалар бўйича PR-мутахассиси Фируза Акабирова хабар берди.
Кўп йиллар давомида Қорақалпоғистон Республикасига Орол денгизининг экологик инқирози рўй берган жой сифатида қаралиб келинган. Аммо жуда камдан кам кишилар ушбу минтақа истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун катта салоҳиятга эга бўлган жой эканлигини билишади.
Минерал ва углеводородли хом ашё заҳираси, тоғ-кон, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, озиқ-овқат ва қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг фойдали имкониятлари, Россия, Қозоғистон, Туркманистон бозорларига чиқишнинг энг яқин йўл мавжудлиги ушбу минтақанинг афзаллик тарафларининг бир қисми холос.

Қорақалпоғистоннинг инвестицион салоҳияти ҳақида янги китоб нашрдан чиқди
Қорақалпоғистоннинг инвестицион салоҳияти ҳақида янги китоб нашрдан чиқди

Инвесторлар учун яратилган “Очиқ эшиклар” сиёсати орқали кўп лаббожхона, солиқ ва банк имтиёзларига эга бўлиш хуқуқи берилади.
“Қорақалпоғистон Республикасига инвестиция” қўлланмаси инвесторлар эътиборини инвестиция учун устувор бўлган соҳаларга урғу бериб, минтақанинг бетакрор имкониятлар манбаси сифатида очиб беради. Унда бизнес лойиҳасини бошлаш учун зарур бўлган статистика, тавсифловчи ва алоқа маълумотларини батафсил равишда умумлаштиради.
Ушбу қўлланмани нашр этиш – бу хусусий сектор эътиборини Қорақалпоғистонда бизнесини ривожлантириш учун қулай имкониятлар мавжудлигига қаратиш, иш ўринларини яратиш, ва охир-оқибатда маҳаллий аҳоли турмуш даражасини ошириш демакдир.
Ушбу қўлланма Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси мансабдор шахслари билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт дастури томонидан тайёрланган. Айни пайтда ушбу қўлланма инглиз ва рус тилларида ҳавола этилади, дейилади хабарда.

М.Темирханова,
ҚМУ, Журналистика таълим йўналиши 3-курс талабаси


Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz
Social

Усыныс етемиз

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Уқсас жаңалықлар

«Ucell»да шахмат мусобақаси бўлиб ўтди

«Ucell»да шахмат мусобақаси бўлиб ўтди

Апрель ойидан бошлаб CОSCОМ МЧЖ (Ucell савдо белгиси) барча минтақалар ходимлари ўртасида шахмат мусобақасини ўтказмоқда. Нукусда...

ЎҒЛИМ, УНУТМАГИНКИ, ВАТАН ШАЪНИ ОРИНГДАН УЛУҒ...

ЎҒЛИМ, УНУТМАГИНКИ, ВАТАН ШАЪНИ ОРИНГДАН УЛУҒ...

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк Ғалабанинг 76 йиллигига бағишланади(Мазкур воқеа Қодир бобонинг ўғли – Одамбой Қодиров...

МАМЛАКАТИМИЗДА МАЪНАВИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН СТРАТЕГИК ҲУЖЖАТ

МАМЛАКАТИМИЗДА МАЪНАВИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН СТРАТЕГИК ҲУЖЖАТ

Президентимизнинг жорий йилнинг 26 март кунги «Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига муносабат«Агар жамият...