Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрами олдидан Нукус шаҳрида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари давлат байроқлари ўрнатилади.
Нукус шаҳрининг энг файзли масканларидан бири бўлмиш Ажиниёз шоир ҳайкали ёнида 55 метр баландликда қад кўтарадиган, ўлчами 9х6 метрга тенг Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари давлат байроқлари халқимиз учун ажойиб байрам совғаси бўлиши кутилмоқда.
Ҳозирги вақтда бу байроқлар Тошкент шаҳрида ишланмоқда. Қурилиш ишлари мустақиллик байрами арафасида якунланиши кутилмоқда.
Давлат байроқлари ўрнатиладиган жойга тамал тоши ўтган душанба куни қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу байроқлар Тошкент шаҳрида 22 июль куни фойдаланишга топшириладиган республикамиздаги иккинчи байроқ ҳисобланади.
Маълумот учун, Тошкент шаҳридаги байроқ 65 метр баландликда, 20х10 метр ўлчамда бўлиши режалаштирилган.
Расмлар муаллифи: М.Ҳабибуллаев.Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz