
Талабалар диққатига! Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан 2016-2017 ўқув йилида ўтказилиб келинаётган «Билим-ринг» интеллектуал турнирининг энг сўнгги якунловчи тури ўтказилишини эълон қиламиз. Якунловчи тур 2017 йилнинг 12 август куни соат 10:00 да университетимизнинг Маданият саройида бўлиб ўтади. Турнирда иштирок этаётган барча жамоаларни кутиб қоламиз. Ғолиб жамоалар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Қорақалпоқ давлат университети Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти
Маълумот учун телефон: 8(361) 223 59 69
Ислам Матеков.