O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши сиёсий таълим маркази томонидан ушбу мавзуда ўқув-семинар ташкил этилди, дея хабар берди Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши сиёсий таълим маркази раҳбари Насиба Туремуратова.
Тадбирдан мақсад 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида белгилаб қўйилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш борасида жойларда олиб борилаётган ишларни муҳокама қилишдир.
Қайд этилганидек, Ҳаракатлар стратегиясида ва Давлат дастурида халқимизнинг порлоқ келажаги ҳамда истиқболини белгилаб берган устувор йўналишлар қамраб олинган. Айниқса, аёллар, ёшлар бандлигини таъминлаш, шу мақсадда тадбиркорлик, оилавий бизнес ҳамда ҳунармандчиликни ривожлантириш, ёшлар саломатлигини мустаҳкамлаш, улар орасида жисмоний тарбия ҳамда спортни оммалаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.
Тадбирда давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасига қилган ташрифи давомида белгилаб берган вазифалардан келиб чиқиб, партия ва унинг депутатлик гуруҳлари олдида турган долзарб вазифалар белгилаб олинди.