Аввал қизиқ учун бошлаб, кейин одатга айланиб кетган бармоқларнинг бўғинларини қитирлатиш соғлиғимизга зарали эмасмикан, деб ўйланиб қоламиз.
Психолог Клодия Хэммонднинг таъкидлашича, бу бармоқларни чиниқтириш билан тенг экан. Энг қизиқарлиси, буни қилаётган одам роҳатланади. Ўзининг чарчаганини унутиб, янги энергия манбасини топгандай бўлади. Одатга айлангани шунчалик, бир ишни бошлаш олдидан бармоқларимизни қитирлатганимизни билмай қоламиз. Маълумотларга кўра, бармоқ қитирлатишни аёлларга қараганда эркаклар кўпроқ қилади. Бизга қитирлаб эшитилган овоз эса суякнинг овози эмас, бўғинлар орассидаги газ пуфакчаларининг овози бўлиб, бу инсон саломатлиги учун ҳечқандай зарарли эмаслиги маълум бўлди.
Ислам Матеков.