Гўзал кўриниш учун кўпинча соғлиққа зарар етказувчи кийимларни кийишга, тақинчоқларни тақишга тўғри келади. Аммо, ҳам соғлиққа зарар етказмайдиган, ҳам чиройли кўринишга ёрдам берадиган усуллардан айримларини Adme.ru кўрсатиб ўтди.
Джинсы кийиш усули
Тор джинсылар аёлларнинг соғлиғига зарар етказади, шифокорларнинг берган маълумотига кўра, тор кийимлар одам ўзини эркин ҳис қилишига ҳалақит беради.
Катта оғир сумка
Оғир сумкаларни кўтарган вақтда орқага ва эгинга оғирлик тушади. Бу одамнинг ўзини тик ушлаб юришига ҳалақит беради.
Баланд пошналар
Баланд пошналар кун бўйи бемалол юришга ноқулайлик туғдиради. Одатда, 2-3 см баландликдаги оёқ кииймларни танлаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Юбка-карандашТор юбкаларда юриш ноқулай. Шунинг учун ҳам, кенгроқ аммо, чиройли юбкаларни кийган мақул.
Оғир тақинчоқларОғир зираклар қулоқларнинг тешигини катталаштириб юборади. Шунинг учун ҳам енгил зиракларни танлаш лозим.
Катта киприкларКиприкларни жуда қалин бўяш аёлларнинг «қўғирчоқ»қа ўхшаб қолишига сабаб бўлади. Шунинг учун, киприкларни ҳам кўп бўяш шарт эмас
Сахибжамал Есемуратова