
Facebook компанияси YouTube каналига рақобатдош бўла оладиган Facebook Watch видео платформасини ишлаб чиқди. Унинг иш жараёни Facebook тармоғига юкланган видео файлларни алоҳида контентда сақлаб қўйишдан иборат. Уларни томоша қилиш учун махсус саҳифага ўтиб, кўриш мумкин бўлади. Фикрларингизни видеони томоша қилаётиб ёзиш имконияти ҳам бор. Сентябрь ойида Facebook Watchнинг телефонлар учун иловаси ҳам чиқарилиши режалаштирилган. 10 августда АҚШнинг айрим фуқаролари янги платформанинг имкониятларидан фойдаланиб кўргани айтилмоқда. Қуйида сиз Facebook Watch видео платформаси ҳақидаги видеони томоша қилишингиз мумкин.
Ислам Матеков.