Агар уйингизга кондиционер олиб улгурмаган бўлсангиз, ғам чекманг. Иссиқ кунлари яхши ухлашнинг бирнечта усуллари бор.
1) Ухлайдиган хонангизни эшигини очиб қўйинг.
Хонадаги ҳаво салқинланиши учун, тозариб туриши керак. Агар хонангизни эшигини ёпиб ташласангиз, ҳаво алмашинуви бўлмайди. Шу туфайли, ухлаш олдидан эшигингизни очиб қўйинг.
2) Кучли овқат еманг.
Еган овқатингиз уйқуга таъсир этишини эсингиздан чиқарманг. Айниқса, ёз кунларида ортиқча овқат истеъмол қилманг. Нормадан ортиқ есангиз, организмингиз ортиқча энергия сарфлайдиган бўлади.
3) Салқин душ қабул қилинг. Тинч ухлаш учун танангизнинг ҳароратини ўртачадан бироз тушириш керак. Салқин душ бунга ёрдам беради. У нафақат танангизни салқинлатади, балки терингизни чанг ва тердан тозалаб, яхши дам олишингизни таъминлайди.
4) Ухлашдан бир соат олдин салқин ичимликлар ичинг. Салқин душ каби бунинг ҳам фойдаси кўп. Алкогольли ичимликлар ва кофеиндан бош тортинг: улар уйқунгизни бузади.
5) Енгил кийимларда ухланг. Бу кийимингиз табиий матолардан тикилган бўлишига ҳам эътибор беринг.
Сахибжамал Есемуратова.